Ўзбекистонда энг кўп картошка қаерда етиштирилди?

Ўзбекистонда энг кўп картошка қаерда етиштирилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021- йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 млн. 543,8 минг тонна картошка етиштирилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 % га кўп.

Етиштирилган жами картошканинг 92,0 % и деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида эътибор қаратадиган бўлсак, Самарқанд 286,3 минг тонна, Сурхондарё 210,3 минг тонна ва Фарғона вилояти 191,4 минг тонна картошка етиштириш билан юқори ўринларни банд этган.

Бу борада Жиззах вилояти 10,4 минг тонна, Сирдарё 25,8 минг тонна ва Қорақалпоғистон Республикаси 26,9 минг тонна билан картошка етиштиришда энг сўнгги ўринда қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!