Ўзбекистонда "Бутунжаҳон тозалик куни" кенг нишонланади

Ўзбекистонда "Бутунжаҳон тозалик куни" кенг нишонланади

16 сентябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида “Бутунжаҳон тозалик куни” кенг нишонланади.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Локоматив” ўйингоҳи орқасида жойлашган истироҳат боғида ҳам атроф-муҳитни тоза сақлашга қаратилган қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси, Саноат-қурилиш банк ҳамда “Cоcа-cола” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Дастлаб “UzPlogging” акциясига старт берилади. Унда кўнгиллилар белгиланган ҳудудда маълум вақт оралиғида пластик чиқиндиларни тўплашади. Кейин эса “Clean game” ўйинлари ўтказилиб, белгиланган ҳудудда чиқиндилар саралаб йиғилади.

Шунингдек, тадбир давомида “Покиза инсонлар” кўнгиллилар жамоаси томонидан дарахтлар турли иплар ва бошқа зарарли нарсалардан тозаланади.

Тадбирнинг иккинчи қисми “Aнҳор-Локомотив” боғида ўтказилади. Унда экологик тоза ва қайта ишланган маҳсулотлар кўргазмаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзусида расм чизиш танлови бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари муносиб тақдирланади.

Бундан ташқари, чиқинди йиғиш шахобчалари ва қайта ишловчи корхоналар фаолиятига оид видеоролик, чиқиндиларни саралаш ва зарарли чиқиндиларни тўғри сақлаш бўйича мастер-класс тақдим этилади.

Тадбир давомида экология соҳасида, хусусан, атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш борасида фидоий меҳнат қилиб келаётган корхона ва ташкилотлар, ходимлар тақдирланади.

Тадбир якунида эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти: соат 09:30
Локация: тадбирнинг 1-қисми, тадбирнинг 2-қисми


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!