Ўзбекистон Хитойга маъданли сув сотишни бошлади

Ўзбекистон Хитойга маъданли сув сотишни бошлади

Намангандаги “Chortoq Mineral Water” қўшма корхонаси Хитойга маъданли сув экспорт қилишни бошлади.
“Дунё” АА хабарига кўра, “Чортоқ” маъданли сувини етказиб бериш юзасидан Хитой компанияси билан қарийб 100 минг долларлик шартнома тузилган.
Маъданли сувнинг биринчи жўнатмаси Тошкентдан Пекинга самолёт орқали етказилган.
2022 йилда Хитойга минерал сув экпорти ҳажмини ошириш ва бир маромда етказиб бериш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!