Музокаралар давомида Индонезия ишбилармонларига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган сармоявий муҳит ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистонда табиий каучукдан фойдаланадиган корхоналар фаолияти таништирилди. Хусусан, автошиналар ва конвейер тасмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ангрен резинотехника маҳсулотлари заводи билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама этилди.
Табиий каучукнинг минтақамизда етиштирилмаслигини инобатга олган ҳолда бу маҳсулотни Ўзбекистонга келтириш ва қайта ишлаш нафақат ички талабни қондириш, балки минтақанинг бошқа давлатларига реекспорт (қайта экспорт) қилиш имконини яратади.
Шундай қилиб, Индонезиянинг табиий каучук асосида резинотехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига экспортни амалга ошириши мумкин.
«Ҳозирги кунда Ўзбекистон Индонезия учун анъанавий бозор эмас, бироқ келажакда бизнинг ишбилармонларимиз учун бу давлат бозори истиқболлидир. Ўзбекистоннинг географик жойлашиши ва яратилган қулай сармоявий муҳитни инобатга олган ҳолда яқин орада фаолиятимизнинг барча йўналишлари бўйича тўлиқ ҳамкорликни йўлга қўйишимизга аминман. Ўзбекистон биз учун Индонезияни Марказий Осиё билан боғловчи ўзига хос кўприк бўлади », — дейди М.Соедарго.
Музокаралар якунида Индонезиянинг каучукни қайта ишлаш корхоналари ҳамда каучук плантацияларига «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Ангрен резинотехника заводи делегацияларининг ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.
Маълумот учун
Ҳозирги кунда Индонезияда дунёдаги энг катта (3,6 миллион гектар) каучук плантациялари мавжуд бўлиб, йилига 3,5 миллион тонна табиий каучук етиштирилади. Индонезия Таиланд билан бир қаторда табиий каучук етиштириш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.