Ўзбекистон йил охирига қадар Тожикистонга суюлтирилган табиий газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси Абдулмажид Мўминзода хабар қилди.
Мўминзоданинг айтишича, айни дамда Қозоғистон ҳам сентябрь охирига қадар Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатган.
Тожикистон Монополияга қарши кураш қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон табиий газни асосан Қозоғистондан (92,3 %) ва бироз Ўзбекистондан (7,4%) сотиб олади. Шунингдек, Россиядан ҳам истеъмолнинг 1%дан кам миқдорида табиий газ харид қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2025 йилга келиб Ўзбекистон табиий газ экспортини бутунлай тўхтатади. Қазиб олинаётган барча газ республика ичида қайта ишланади, деган эди.
Шунингдек, "Ўзтрансгаз" раҳбари Улуғбек Сайидов ҳам табиий газдан биринчи навбатда республика ички бозорида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш афзаллигини айтиб ўтган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлислардан бирида, коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда углеводородларга талаб камайиши туфайли Ўзбекистон табиий газига бўлган эҳтиёж ҳам 3 баравар камайгани қайд этилган эди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, урушни тугатиш бўйича музокаралар "Покистоннинг катта ҳиссаси туфайли" давом этмоқда, бироқ АҚШ ва БАА "яна ботқоққа ботиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлишлари" керак.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.