Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти марказида қуриб битказилган Алишер Навоий номидаги 18-мактаб гимназияси 2018-2019 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлади.
Мактаб охирги замонавий услубда бино этилган бўлиб, унда ўқиш учун 1100 нафар ўқувчи қабул қилинган. Жами 1-синфдан то 11-синфгача 34 та синф мавжуд. Дарслар қирғиз, рус, инглиз ва ўзбек тилларида олиб борилади.
Мактаб директори Карамурзаева Турдиойим Абсаматовна бўлиб, унинг изоҳ беришича, ушбу мактаб қурилишидан мақсад – икки давлат ўртасидаги, қирғиз ва ўзбек миллатлари орасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.
Мазкур мактаб Ўш давлат университетининг шундоққина ёнида жойлашган ва уч қаватдан иборат. Унда ҳар бир фанга бағишланган алоҳида хоналар мавжуд ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Ўтган йили октябр ойида бошланган қурилиш ишлари май ойида ниҳоясига етган. Бизга хабар беришларича, мактаб қурилишига 25 миллиард сўм сарф этилган.
Қуйида мактаб-гимназиянинг бир нечта суратлари билан танишишингиз мумкин.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.