Ўзбекистон энди Хитойга қовун ҳам экспорт қилади

A A A
Ўзбекистон энди Хитойга қовун ҳам экспорт қилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 27-28 август кунлари Хитойга амалга оширган расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитойнинг бош божхона бошқармаси ўртасида «Ўзбекистондан Хитойга қовун экспорт қилиш бўйича фитосанитар талаблар тўғрисида баённома» имзоланди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Ушбу баённомага мувофиқ, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган қовун Ўзбекистоннинг тўртта вилоятидан – Хоразм, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан бўлиши лозим. Шунингдек, Хитойга экспорт қилинадиган қовун фитосанитар талабларга тўлиқ мувофиқ келиши, жумладан, зарарли организмлардан ҳоли ҳудудларда етиштирилиб, карантин инспектори томонидан мониторинг назоратидан ўтказилган бўлиши талаб этилади.

Қовунни экспорт қиладиган барча далалар, қадоқлаш цехлари Хитой ва Ўзбекистон карантин хизматларининг биргаликдаги рўйхатидан ўтказилиши ва тасдиқланиши лозим. Ушбу рўйхатдан жой олишни режалаштираётган тадбиркорлик субъектларидан 10 сентябрга қадар ‘Ўздавкарантин’ инспекциясига мурожаат қилишлари сўралади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қовунни экспорт учун юклаш ва ташиш «Ўздавкарантин» инспекциясининг ҳудудлардаги инспекторлари назорати остида амалга оширилиши белгиланган. Экспорт қилинаётган маҳсулот қадоғида дала ва қадоқлаш цехи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши талаб қилинади.

Хитой томонидан қовун экспортига қўйилаётган талабларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Юқоридаги талабларга риоя этилмаган ҳолда, юкланиб экспортга йўналтирилган қовун чегара масканларидан қайтарилишига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хитойга Ўзбекистондан экспорт қилишга рухсат этилган карантин остидаги маҳсулотлар тури 12 та (гилос, мош, қобиқсиз грек ёнғоғи, ширин ва аччиқ бодом, узум данаклари, кунжут, майиз, қуритилган аччиқ қалампир, аччиқ қалампир, ўрик қоқиси, қовун)ни ташкил этади.

Экспортёр тадбиркорлар юқорида кўрсатилган маҳсулотларни транспорт бирликларига юклашдан олдин “Ўздавкарантин” инспекциясининг ҳудудлардаги инспекторларига мурожаат этишлари лозим.

Ҳозирда “Ўздавкарантин” инспекцияси ХХР карантин хизмати билан Хитойга қўшимча равишда анор, узум ва лимон экспорт қилинишига рухсат олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда», — дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Пентагон Эронга ўз қўшинларини жойлаштириш сценарийсини тайёрламоқда

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уольтц Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Эрондаги уруш қачон тугаши айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

Эрон Дональд Трамп учун бир нечта "сюрприз" тайёрлаб қўйди

Бу ҳақда Tasnim агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Эрон ТИВ: "АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумининг асл мақсади аниқ бўлиб бормоқда"

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

Николас Мадуро қамоқдан туриб Венесуэла халқига мурожаат йўллади

“Биз яхшимиз, собитқадаммиз, хотиржаммиз ва доимо дуодамиз”, — дейилади АҚШ тергов изоляторида сақланаётган Венесуэла етакчисининг мактубида.

Эрон Парламенти раиси: "Биз Америка аскарларини кутяпмиз"

Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

Афғонистондаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда мамлакат Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад маълум қилди.

Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Хабарга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.

Тошкентда тунда пойга уюштирган 2 ҳайдовчи қамалди

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti русумли автомобилда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix русумли автомобилда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Парижда Bank of America биноси олдида теракт содир этилишининг олди олинди

Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган.

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.

Эрон билан можаронинг чўзилиши АҚШ ва Исроил учун жиддий йўқотишларга олиб келмоқда

Сüддеутсче Зеитунг нашрининг хабар беришича, Эрон билан можарони узайтириш АҚШ ва Исроил учун кутилмаган йўқотишларга ўхшайди.

Эронда ёшлар сафарбарлиги ҳақида баҳсли хабарлар тарқалди

Бу маълумотни Al Arabiya келтирган.

Лукашенко иши МХСда аёл судьялар томонидан кўриб чиқилади

Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.

Доғистонда 100 йилдаги энг йирик тошқин: 320 мингдан ортиқ аҳоли чироқсиз қолди

Бу сўнгги 100 йил ичидаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Греция соҳиллари яқинида 22 нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан қутқарув ва текширув ишлари давом этмоқда.

Маст ҳолда ЙТҲ содир этган «голф афсонаси» ҳибсга олинди

«Голф афсонаси», йирик мусобақаларнинг 15 карра ғолиби Тайгер Вудс АҚШнинг Флорида штатида машинаси билан аварияга учраганидан сўнг ҳибсга олинди, деб хабар берди Bloomberg.

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

АҚШ Адлия вазирлиги Мадуро ишини кенгайтиришни ўрганмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Эронда уруш бошланганидан бери юздан ортиқ “душман жосуси” ушланди — Tasnim

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.

Трампнинг Эрон сиёсати танқид остида

The New York Times хабар беришича, Дональд Трампнинг Эронга оид сиёсати кутилган натижани бермаган.

Турк дунёси ноширлари Анқарада учрашади

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган.