Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳомиладорларга перинатал ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов вазирлик матбуот хизматига маълум қилди.
Шунингдек, 2017 йилда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича нуфузли муассасаларнинг 33 нафар етакчи олими жойларда тиббий хизмат сифати ҳамда касб маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларга раҳбарлик лавозимига тайинланди.
Соҳа муассасалари ҳолатини тизимли ўрганиш ва муаммоларни бартараф этишни йўлга қўйиш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амалга қилишга эришиш, стационар хизмат сифатини ошириш, тиббиёт масканларида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқ комплексларидаги беморлар орасида сўровнома ўтказишни тиклаш мақсадида мониторинг ўтказиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳлар 15 октябрдан Тошкентда фаолият юритаётган туғруқ муассасалари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий ҳамда Республика перинатал марказлари, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиник туғруқ ҳамда 3-клиникаси гинекология бўлимлари фаолиятини ўрганмоқда.
27 октябрга қадар давом этадиган мониторинг натижалари чуқур ўрганилиб, таҳлил этилади ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.