“Uzbekistan Airways” Зоминга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

“Uzbekistan Airways” Зоминга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

“Uzbekistan Airways” Зоминга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматида хабар берилди.

Таъкидланишича, парвозлар эртага, 7 сентябрдан бошлаб амалга оширилади.

HY1001/1002 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

Тошкент – Зомин Самарқанд;

Самарқанд – Зомин Тошкент.

Маълум қилинишича, бир томонлама авиачипта нархи 105 000 сўмдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Зомин аэропорти очилгани хабар қилинган эди. Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!