Ўқувчиларнинг вақтинча хорижга чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

Ўқувчиларнинг вақтинча хорижга чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

Муҳокамага қўйилган ҳужжатда ота-она фарзандини қайси давлатга, нега, қанча муддатга олиб кетаётгани кўрсатилган аризани мактаб директорига киритиши таклиф этилмоқда.

Директор аризани бир кунда кўриб чиқиб, буйруқ чиқаради ва ўқувчи хорижга кетаётгани ҳақида синф раҳбари ва ўқитувчиларни хабардор қилади.

Шунингдек, директор ўқув йили давомида четга чиқиб кетиб, 3 ойдан кўп узлуксиз дарс қолдирган ўқувчи ҳақида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга маълумот беради.

Комиссия розилиги билан бола ўқувчилар сафидан чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!