Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қаршининг “Насаф” клуби ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов терма жамоа сафидаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
Тажрибали футболчи Instagram саҳифасида терма жамоа либосидаги суратини жойлаб, ўзининг ушбу қарорини қуйидагича изоҳлаган:
“Миллий терма жамоа — орзу, шараф, ор-номус, ғурур... Энди мухлис сифатида давом этамиз. Олға, Ўзбекистон!” деб ёзади Эшмуродов.
Маълумот ўрнида, Умарбек Эшмуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида илк бор 2020-йилнинг 23 февраль куни Беларусь терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида дебют қилган эди. У ўтган давр мобайнида “оқ бўрилар” сафида жами 39 та учрашувда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланганидан сўнг қабул қилинди. Эндиликда 33 ёшли футболчи ўзининг профессионал фаолиятини фақатгина клуб миқёсида давом эттиради.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.