Ўлим жазосини бeкор қилган, энг олий генераллик унвони – кавалерия генерали даражасига эришган илк ўзбек амири

A A A
Ўлим жазосини бeкор қилган, энг олий генераллик унвони – кавалерия генерали даражасига эришган илк ўзбек амири

Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Амир Олимхон ҳақида кўп гапирилади. Унинг улкан хазинаси тақдири кўплаб кишиларни ҳали-ҳамон қизиқтириб келмоқда. Шунинг учун ҳам амирлар орасида энг кўп тилга олинадигани ҳам Олимхон.

Бироқ Амир Олимхоннинг отаси Абдулаҳадхоннинг тақдири ҳам қизиқ тарихий воқеаларга бой. У амирлар ичида ўзининг ислоҳотлари билан ажралиб туради. Шунинг учун бу галги мақолада ушбу амир ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик.

РОССИЯ ТАСДИҚЛАГАН ТАХТ ВОРИСИ

1860–1885 йилларда ҳукмронлик қилган Бухоро амири Музаффар ҳукмронлигининг охирги йилларида ўзининг бешинчи ўғли Абдулаҳадни тахт меросхўри деб эълон қилди ва Россия императори Александр Александровичнинг тахтга ўтириш маросими тантанасида қатнашиш учун Россияга жўнатди. У ерда Абдулаҳад ҳақиқий тахт вориси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда кейинчалик император Александр III Амир Музаффарга ёзма равишда билдирди.

Императорнинг қабулида бўлган Абдулаҳад бир неча бор махфий йиғилишларда қатнашди. Шундай йиғилишлардан бирида унга 21 пунктдан иборат расмий ҳужжатга имзо чектирдилар.

Унда Бухоро амирлиги ҳудудидан темирйўллар, телеграф ўтказиш, черков қуриш, рус савдогарларига, фуқароларига бинолар, ер майдонлари сотиб олиш учун рухсат бериш масалалари қайд этилган эди. Охир-оқибат унинг даврида Россиянинг Бухорога таъсири сезиларли даражада ошди.

Амир Музаффар 1885 йили вафот этди ва Бухородаги Эшони Имло мозорида дафн этилди. У 25 йил Бухоро тахтида ҳукмронлик қилди.

Амир Музаффарнинг жами 14 нафар ўғли бўлган. Улардан баъзилари амир ҳаётлигида вафот этган. Биринчи ўғли – Абдумалик тўра отасига қарши қўзғолон кўтаргани учун чет элга қочиб кетди. Яна бир ўғли эса доимий равишда гаров сифатида Россияда истиқомат қилди.

1885 йил августда Амир Музаффар ўз ҳудудини айланиб юрганда, Қаршида “юқумли безгак” касалига чалинди. У ўз йўлини давом эттирмай, Бухорога қайтди. Ўзининг шаҳардан ташқаридаги қароргоҳи – Ширбудунга келиб, у ерда деярли 2 ой бўлди. 28 сентябрда касал яна қайта хуруж қилди.

Амирга яқин бўлган Остонақулбий ва Муҳаммадбий қўшбеги амирнинг аҳволини кўриб, уни Бухородаги Аркка олиб келишни лозим топишди. У 1885 йил 31 октябрда Аркда дунёдан кўз юмди.

ФОРС КАНИЗАГИНИНГ ФАРЗАНДИ

Тарих фанлари доктори Раҳбар Холиқованинг “ХIХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида  Россия-Бухоро муносабатлари тарихи” номли диссертациясида қайд этилишича, Абдулаҳад 1859 йил 26 мартда Карманада туғилган. Бироқ унинг таваллуди санаси манбаларда турлича берилади.

Унинг онаси Амир Музаффарнинг севимли хотини, форс канизаги Шамшот исмли аёл бўлиб, ўз замондошларининг айтишича, жуда ақлли аёл бўлган.

Абдулаҳад 14 ёшида, баъзи манбаларнинг гувоҳлик беришича эса 18 ёшида Карманагабеги этиб тайинланди. У билан учрашган рус сайёҳлари унинг оддий ҳаёт кечиришини қайд этиб ўтганлар. У билимли киши эди: форс тилида, озгина рус ва араб тилида сўзлаша оларди. 1882 йилга қадар унинг фақат бир нафар хотини бўлган.

1885 йилда отаси вафотини эшитгач, Абдулаҳад тахминан минг нафар чавандоз билан Карманадан Бухорога отланди. Йўлда Россия ҳукуматининг вакили генерал-лейтенант Анненков билан учрашди. Анненков унга тахт борасида сиёсий жиҳатдан қарама-қаршиликлар юз берадиган бўлса, у Россия ҳукумати кўмагига таяниши мумкинлигини билдирди.

Абдулаҳадни 1885 йил 4 ноябрда Бухоро аркида оқ кигизга ўтирғизиб, тахтга ўтқизиш маросими бўлди. Шу тариқа Бухоро амирлигида Сайид Абдулаҳад Баҳодирхоннинг1885–1910 йиллардаги ҳукмронлиги бошланди.

Бироқ Амир Абдулаҳадхон қайси ишни режалаштирмасин, ўзининг ҳимоячиси – Россия империяси нуфузини инобатга олишга мажбур эди. Унинг мазкур ишида Янги Бухорода (Когонда) 1885 йилда ташкил этилган Россия императори сиёсий агентлиги асосий роль ўйнади. У Бухоро амири устидан назорат олиб бориб, унинг Петербург билан алоқа қилишида воситачи бўлди.

ПEТEРБУРГ САФАРИДАГИ СОВҒАЛАР

Амир саёҳат қилишни жуда яхши кўрарди. Абдулаҳадхон тўрт маротаба Россияга сафар қилганини кундалик сифатида ёзиб қолдирган.

Амир Абдулаҳадхон  Москва ва Санкт-Петербургда бир неча марта бўлган. У 1893 йили Россия империясининг ўша вақтдаги пойтахти – Санкт-Петербургга ўз ўғли Олимхонни ҳам олиб борди.

Кейинчалик император Николай IIнинг тахтга чиқиш маросимида ва сўнгги марта ўз ўлимидан олдин Санкт-Петербургга  Бухоро тахтига ўтирганининг 25 йиллигини нишонлашга борди.

Ҳар ёзда Абдулаҳадхон Кавказда, ёки Қрим ва Ялтадаги ўзи қурган қасрда дам оларди. У қурдирган қаср ўрнида совет даврида “Ўзбекистон” санаторияси бўлган.

Амир Абдулаҳадхон  Россия императори марҳамати ва илтифотига эришиш йўлида барча воситаларни ишга солган. Натижада дастлаб “зоти олийлари”, сўнг “ҳазрати олийлари” мақомига кўтарилган. Императорнинг мулозим генерали – генерал-адютант, энг олий генераллик унвони – кавалерия генерали даражасига эришган. Империянинг биринчи ордени – Александр Первозванный кавалери бўлган.

Абдулаҳадхон ҳам Россия императорини орденсиз қолдирмаган. Император Александр III (1881–1894) шарафига соф олтиндан “Искандар” орденини таъсис этиб, уни рус подшосига тақдим этган.

Бундан ташқари у Петербург киборлари доирасида ўзининг совға-саломлари ва қуюқ зиёфатлари билан катта эътибор қозонган. Амирнинг қимматбаҳо ҳадяларини император Николай II (1894–1917), ҳарбий вазир генерал Алексей Куропаткин (1898–1904) ва ҳатто ревизия комиссияси раиси граф, сенатор К. Пален ҳам мамнуният билан қабул қилган.

Романовлар сулоласининг 300 йиллиги муносабати билан ўтказилган юбилей тадбирларида Бухоро хазинасидаги ўнлаб нодир қўлёзмалар императорга ҳадя қилинган.

1906 йилнинг 10 ноябридан 22 декабригача давом этган Петербург сафарида Абдулаҳадхон рус императори Николай II га совға сифатида 16 та жиҳозланган от олиб бориб, императордан ўзи ва делегация аъзоларига рус орден ва медалларини олган.

ТЎҚСОН ЁШЛИ САРБОЗЛАР

Тарихчи Юнус Шукуриллаевнинг “Бухоро амирлигида қўшин ва ҳарбий иш (1756–1920)” номли диссертациясида амир Абдулаҳадхон давридаги ҳарбий ҳолат ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. Уларга бироз тўхталсак. Бухоро амири Абдулаҳадхон юқорида қайд этилганидек, Россия империяси императорининг ҳарбий лавозимли кишиси ҳисобланган.

У Амир Музаффар вафотидан сўнг сарбозлар сонини икки минг нафарга қисқартирган. Унинг даврига келиб сарбозларнинг қурол-яроғлари билан уйларига кетишларига рухсат берилмаган.

Бухоро сарбозларининг шим ва мундири икки йилда бир бор алмаштирилган. Оёқ кийимни ҳар бир сарбоз ўзи билан олиб келишга мажбур бўлган. Амир Абдулаҳадхондаврига келиб, ҳарбийларга икки йилда бир жуфт этик ҳам бериладиган бўлди.

Бухоро сарбозлари дастаси зархарид (пулга сотиб олинган) қуллардан тузилган бўлиб, улар умрларининг охиригача ҳарбий хизмат ўташлари мажбурий бўлган. Қул аскарлар алоҳида ўнликларда хизмат қилишган. Амир Абдулаҳадхоннинг 1886 йилги фармонига мувофиқ, бошқа қуллар каби улар ҳам озодлик васиқаларини (ҳужжатларини) олиш имконига эга бўлганлар.

То амир Абдулаҳадхон ҳукмронлиги давригача ҳарбий хизматнинг умрбодлиги, сарбозлар орасида ҳаттоки, 90 ёшли хизматчилар мавжудлиги тарихий факт ҳисобланади. Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даврида сарбозларнинг ҳарбий хизматни 60 ёшгача ўташи белгилаб қўйилди.

У рус асирларидан қабул қилинган сарбозларни деярли озод этди. Бундан ташқари, унинг даврида кексайган, касалманд сарбозларни қўшин таркибидан озод этиш ишлари анча жонланди.

1895 йилдан бошлаб Бухоро амирлигида милиция хизмати йўлга қўйилди. Бироқ Амир Абдулаҳадхон ўз ҳудудида содир бўлаётган қонли курашлар, халқ норозиликларини бостиришда аксарият ҳолларда босқинчилар мададига таянди.

ЖАДИДЧИЛИК АСОСЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Амир Абдулаҳадхон  Бухорода тобора танилиб келаётган маърифатпарварлик, жадидлик ҳаракатига бефарқ қарай олмади. У илғор ғояларни амирликка таnбиқ этиш, хусусан, жадид мактабларини ўз сарҳадларида ташкил этишларига монеълик қилмади.

1892–1893 йилларда Россиянинг марказий шаҳарларига саёҳати давомида Боқчасаройга ҳам келди ва Исмоилбек Гаспринский билан танишди, суҳбатлашди. Исмоилбек Гаспринский суҳбат чоғида амирга янги усул мактабларининг афзалликлари ҳақида гапириб берди. Унинг ғояларига қизиқиш билан қараган амир АбдулаҳадхонИсмоилбек Гаспринскийни  Бухорога таклиф қилди.

Таъкидлаш жоизки, 1883 йилда Исмоилбек Гаспринский томонидан ташкил этилган “Таржимон” журналига амир Абдулаҳадхон ҳам обуна бўлган эди.

1893 йилнинг май ойида Исмоилбек Гаспринский  Тошкент ва Самарқандга саёҳатидан сўнг Бухорога ташриф буюрди. Амирнинг Шаҳрисабздаги ёзги қароргоҳида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Алдулаҳадхон Исмоилбек Гаспиринский фикрларига кескин қаршилик билдирмасада, уларни амалга татбиқ этиш осон кечмади.

Бунинг асосий сабаби Бухоро амири Россия империяси ҳукуматидан изн олмай туриб, бирор масалани шахсан ҳал этиш эркидан маҳрум эди.

ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ БEКОР ҚИЛГАН АМИР

У ўз ҳукмронлик даври бошида суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга ҳамда ушбу соҳани янада инсонпарварлик тамойили асосида шакллантиришга уринди. Унинг даврида қийноқлар, ўлим ҳукми ва энг даҳшатли жазо – Бухородаги Минорайи Калондан ташлаб юбориш ман этилди.

Унинг ҳукмронлик даврида хонликда мис, темир, олтин қазиб чиқариш, телефон линиялари ва темир йўллар қурилиши, савдо фаол ривожлантирилди. Баъзи бир маълумотларга кўра, Россиянинг Давлат банкидаги амирнинг шахсий ҳисобида 27 миллион рубль тилла ҳисобида, Россиянинг коммерческий банкида эса 7 миллион рубль олтин пул сақланган.

Бироқ Абдулаҳадхон бошқаруви даврида Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудларида истиқомат қилувчи деҳқонларга нисбатан Бухоро амирлиги деҳқонларидан 8 марта кўп солиқ йиғиб олинган.

Буни қарангки, Амир Абдулаҳадхон 1892 йили Россия империясининг турли вилоятларидаги қийналган аҳолига 100 минг рубль ёрдам пули берган. 1904 йилги рус-япон уруши даврида Россия флотига 1 миллион рубль маблағ ажратган.

Туркистон археология тўгараги коллекцияси учун эса бир неча қадимий олтин тангаларни ҳадя этган. Амир Туркистон ҳайр-эҳсон қилувчи жамиятнинг фахрий аъзоси ҳисобланган. Абдулаҳадхон Ҳижоз темир йўли қурилишига бир неча минг танга ажратган.

Амир томонидан муқаддас Макка ва Мадина фойдасига вақф сифатида берилган мулклар йилига 20 минг рубль йиллик даромад келтирган. Унинг ҳукмронлик даврида Бухорода уламолар сони 500 дан 150 минг кишига етди.

“ОЖИЗ” АМИРНИНГ ЎЛИМИ

Амир Абдулаҳадхон ижод билан ҳам шуғулланди. Унинг “Ожиз” тахаллуси билан шеърлар ёзиб, “Девон” ҳам тузгани маълум. Бироқ “Ожиз” тахаллусли амир узоқ умр кўрмади.

Тарихчи Раҳбар Холиқованинг қайд этишича, амир 1910 йили 22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси буйрак касалидан вафот этди. Унинг майити Бухородан олиб келиниб, Карманада дафн этилган.

Амир Абдулаҳадхоннинг 4 нафар ўғли бор эди. Шулардан иккитаси – Саййид Мир Ҳусайн ва Саййид Мир Абдулло (1883- ёки 1884 йилда туғилганлар), 1888 йилда Санкт-Петербургга ўқишга жўнатаман деб турганда, касаллик туфайли вафот этди.

Кенжа ўғли Саййид Мир Иброҳим 1903 йилда туғилганди. Иккинчи ўғли – Саййид Мир Олимхон 1880 йили дунёга келган. Айнан у амирликнинг кейинги тақдирини ўз қўлига олди.

Алишер ЭГАМБEРДИЕВ,

Ўзбекистон Миллий университети талабаси

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Андрей Ермак 2 ой муддатга ҳибсга олинди

Суд собиқ амалдорга 140 миллион гривна (тахминан 3,2 миллион доллар) миқдорида гаров пули тайинланди.

100 нафар фуқаро «Президент ҳожиси» сифатида бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда

Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.

Солиқ қўмитаси картадан-картага ўтказмаларни жиддий текширишни бошлади

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Россия элчиси Украинага қилинган ҳужумлар туфайли Венгрия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр хабар берди.

Словакия Украина билан барча чегара ўтиш пунктларини ёпди

Бу ҳақда мамлакат Молия бошқармаси маълум қилди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.