Украинадан кейин Исроилда ҳам истеъфолар тўлқини давом этмоқда

Украинадан кейин Исроилда ҳам истеъфолар тўлқини давом этмоқда

Исроил полицияси разведкаси раҳбари Дрор Ассараф истеъфога чиқишини маълум қилди. Бундан ташқари:

- қуруқлик қўшинлари қўмондони, генерал-майор Тамир Ядай;
- 8200-бўлинма қўмондони, бригада генерали Ёсси Шариел.
- Ғазодаги армия разведка бошқармаси бошлиғи;
- Исроил армияси штаби бошлиғи Герзи Ҳалеви;
- Шин Бет раҳбари Ронен Бар ҳам истеъфога чиқишини маълум қилди.

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги дивизияси қўмондони, бригада генерали Ави Розенфельд истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Апрел ойида Армия Мудофаа Разведка Агентлиги (АМАН) раҳбари Аҳарон Халива Ал-Ақса тўфонининг олдини ололмагани учун истеъфога чиққанди.

Истеъфолар Исроил кўплаб жабҳаларда, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳилда уруш олиб бораётган жуда муҳим бир пайтда содир бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!