Украинадаги урушда ҳозиргача 418 нафар бола ҳалок бўлди

Украинадаги урушда ҳозиргача 418 нафар бола ҳалок бўлди

Украинадаги урушда 418 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати. Уларга кўра, 786 нафар бола жароҳатланган.

“Болалар энг кўп Донецк вилоятида – 404, Харьков вилоятида – 251, Киев вилоятида – 116, Николай вилоятида – 75, Чернигов вилоятида – 68, Луганск вилоятида – 64, Херсон вилоятида – 57, Запорожье вилоятида – 50, Днепропетровск вилоятида - 30 та жабрланган”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Уларнинг таъкидлашича, бу рақамлар якуний эмас, чунки босиб олинган ҳудудларда ҳалок бўлганлар сонини билишнинг иложи йўқ. Украина озод қилган шаҳарларда эса жасадларни қидириш давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!