Украинада Зеленскийнинг рейтинги кескин тушиб кетди

Украинада Зеленскийнинг рейтинги кескин тушиб кетди

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рейтинги унинг президентлик йилида деярли икки баравар камайди. Буни Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган "Интерфакс-Украина" етакчиси олиб борган сўров натижалари тасдиқлайди.

Агар сайловлар апрель ойининг охирида бўлганида, сайловга келганларнинг 42,6 фоизи Зеленскийни ёқлаб овоз берган бўлишарди. Бир йил олдин эса сайловчиларнинг 73,22 фоизи уни қўллаб-қувватлаган.

Олдинроқ Зеленский рейтинглар ҳақида ўйламаслигини айтганди, чунки рейтинг ишонч кўрсаткичи эмас.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!