Украина ҚК Курскнинг Плехова қишлоғини эгаллади

Украина ҚК Курскнинг Плехова қишлоғини эгаллади

Жанглар давом этмоқда. Пороз қишлоғининг қўлга олингани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Украина қуролли кучлари Курск вилоятининг Плехово қишлоғига кирди. Бундан ташқари, Белгород вилоятидаги Пороз қишлоғининг қўлга олингани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

«Соат 07:25 ҳолатига кўра, Украина қуролли кучлари Плехово қишлоғига киргани ҳақида маълумот бор. Шунингдек, сизга шуни маълум қиламизки, тунда душман Суджа шаҳри ва Суджанский туманида артиллерия билан фаол иш олиб борди, душманнинг FPV учувчисиз учоқлари фаол ишлади. Ҳарбий машиналарга ҳам, тинч аҳолига ҳам ҳужум қилинмоқда», - дея хабар бермоқда Россия ҳарбий мухбирлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!