Украина карантин режимини 31 декабргача узайтирди

Украина карантин режимини 31 декабргача узайтирди

Украина ҳукумати мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов чораларини 31 декабргача узайтирди. Бу ҳақда бош вазир Денис Шмигаль маълум қилди.

"Ҳукумат адаптив карантиннинг амал қилиш муддатини йил охиригача узайтиради", - деди у.

 У мазкур чорани коронавирус пандемиясига қарши нафақат Украина, балки бутун дунёдаги "энг таъсирчан механизм" деб атади.

 Аввалроқ Украина 28 сентябрдан хорижликларнинг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилгани маълум қилинганди.

 Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 270,5 мингдан ошган, 5100дан ортиқ киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!