Украинада мустақил равишда ишлаб чиқилган илк FP-7 баллистик ракетаси Россия назоратидаги Украина ҳудудида жойлашган нишонга зарба бериш учун қўлланилди. Украина президенти Владимир Зеленский бир кун аввал ушбу ракетанинг илк бор жанговар шароитда ишлатилганини маълум қилган эди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбасига таяниб хабар берди.
Манба зарба ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмаган. Украина президенти ҳам ҳужумнинг тафсилотлари ва оқибатларини очиқламаган, фақат ракетанинг учирилиши ва парвозини акс эттирувчи видеони эълон қилган.
Ишлаб чиқарувчи Fire Point компанияси маълумотига кўра, янги ракета 200 килограммгача оғирликдаги жанговар каллакни олиб юриши ва 250 километргача масофадаги нишонларни йўқ қилиши мумкин.
FP-7 "Freyja" лойиҳаси учун баллистик ракеталарни тутиб қолувчи восита сифатида ишлаб чиқилган. У келажакда Американинг ATACMS ракеталарига нисбатан "иқтисодий жиҳатдан самарали" муқобилга айланиши кўзда тутилмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.