Украина ҳарбийлари Россия аэродроми ва нефть омборларига ҳужум қилди

Украина ҳарбийлари Россия аэродроми ва нефть омборларига ҳужум қилди

Украина ҳарбийлари шанба куни тунда Россиянинг Морозовск аэродроми ҳамда Россиянинг учта вилоятидаги қатор нефть ва ёқилғи омборларига ҳужум қилганини маълум қилди.

Аэродромга қилинган ҳужум ўқ-дорилар омборига урилган, у ерда Россия кучларининг бошқа ускуналари қаторида бошқариладиган ҳаво бомбаларини сақланади, дейди ҳарбийлар.

«Россия жанговар авиацияси қаерда бўлмасин, барча самарали воситалар билан йўқ қилиниши керак. Шунингдек, Россия аэродромларига зарба бериш адолатли», деб ёзди Украина президенти Владимир Зеленский Телеграмъда.

Украина президенти бир неча бор ўзининг Ғарбдаги иттифоқчиларини чегара яқинидаги ҳарбий нишонларга зарба беришдан ташқари, Россияга узоқ масофали ҳужумлар қилиш учун ғарб қуролини ишлатишга рухсат беришга чақирган.

Унинг сўзларига кўра, Россия кучлари ўтган ҳафтада Украинага ҳужум қилиш учун 600 дан ортиқ бошқариладиган ҳаво бомбаларидан фойдаланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!