Украина Россия Федерацияси ҳудудига ҳужум қилиш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланмаслиги учун кафолат беришга тайёр. Киев ҳали ҳам ўзиники деб ҳисоблаётган ҳудудлар учун қилинаётган уринишлар эса бундан мустасно — деб таъкидлади мамлакат мудофаа вазири Алексей Резников.
Унинг сўзларига кўра, Украина Ғарб давлатларидан 300 км.гача учадиган узоқ масофали ракеталарни олишга интилмоқда.
Қўшма Штатлар Украинага 2,2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишни режалаштирган, бу пакет аввалроқ Киевга етказилганидан узоқроқ масофага учувчи ракеталарни ўз ичига олади, дея хабар бермоқда Reuters.
Гап ердан учирилган кичик диаметрли GLSDB 150 км. масофани ташкил этадиган бомбалар ҳақида кетмоқда.
Аммо хабарларга кўра, Қўшма Штатлар Киевга 300 км.гача учадиган ATASMS ракеталарини етказиб бериш бўйича сўровларни рад этган.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Nieuwsblad нашри хабар беришича, гап Бенгал кўрфазидаги Шимолий Сентинел (Андаман ороллари) оролида истиқомат қилувчи сирли халқ — Сентинеллар ҳақида кетмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.