Украина ДХР ва ЛХРни тан олганидан кейин Сурия билан алоқаларини узди

Украина ДХР ва ЛХРни тан олганидан кейин Сурия билан алоқаларини узди

Украина президенти Владимир Зеленский "Дамашқ Украина шарқидаги россияпараст тузилмаларнинг мустақиллигини тан олишини эълон қилганидан кейин Сурия билан дипломатик муносабатларни тўхтатганини" эълон қилди.

Сурия Россиядан ташқари Луганск ва Донецк Халқ республикаларини тан олган биринчи давлат бўлди.

"Россия Суриядан Донбассдаги ишғол тузилмалари гўёки эътироф этилгани тўғрисида баёнот олишга муваффақ бўлди", — деди Украина президенти кечки видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолда Сурия билан алоқалар давом эттирилмайди, Дамашққа нисбатан санкциялар босими, аксинча, янада кучаяди.

Украинанинг Дамашқдаги элчихонаси Сурияда давом этаётган фуқаролар уруши сабабли Ливанга эвакуация қилинган пайтдан (2016 йил) бери ишламаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!