Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги вазият Украинанинг давлат сифатида йўқ бўлишига олиб келиши мумкин, дея фикр билдирди Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Беларусь етакчисининг таъкидлашича, у ҳар куни Россия Қуролли кучлари фронтда фаол олға силжиётганини кузатмоқда. Лукашенко Украина музокаралар учун тез ҳаракат қилиш кераклигини қайд этди.
“Бу Украинанинг давлат сифатида йўқ бўлишига олиб келиши мумкин”, - деди сиёсатчи “Россия 1” журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина армияси бутун фронт бўйлаб чекинаётганини, Россия армияси эса 5 минг кв. км. ва 219 та аҳоли пунктини назоратга олганини айтган эди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.