TURKOVAC коронавирусга қарши вакцинани Озарбайжонда ҳам ишлаб чиқариш мумкин

TURKOVAC коронавирусга қарши вакцинани Озарбайжонда ҳам ишлаб чиқариш мумкин

Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Эрхан Акдўған маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вакцинани синовдан ўтказиш муносабати билан Озарбайжон томони билан яқин алоқалар ўрнатилмоқда.

Тегишли протокол асосида Озарбайжонга 1200 доза TURKOVAC вакцинаси юборилди. Агар керак бўлса, қўшимча дозалар юборилиши мумкин.

“Агар талаб бўлса, TURKOVAC вакцинасини Озарбайжонда ҳам ишлаб чиқариш мумкин”, деди Акдўған Trendга берган интервюсида.

Март ойида Озарбайжонда TURKOVAC клиник синовларининг учинчи босқичи муносабати билан TÜSEB ва Боку соғлиқни сақлаш маркази ўртасида протокол имзоланди. Синовлар 15 ой давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!