Туркияга фавқулодда қўниш: Кувайт самолётида бомба бўлиши мумкин

Туркияга фавқулодда қўниш: Кувайт самолётида бомба бўлиши мумкин

Кувайтнинг Jazeera Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Туркиянинг Трабзон шаҳрига фавқулодда қўнди, деб хабар берди TRT Haber телеканали бугун, 7 октябрь куни.

Бунга самолёт бортига қўйилган бомба ҳақидаги маълумот сабаб бўлган. Йўловчилар аэропорт биносидан олиб чиқилган ва юклари текширилган. Бомбани зарарсизлантирувчилар махсус итлар билан тинтув ўтказишмоқда. Ҳозирча бомба топилгани ҳақида хабар тарқатилмаган. Воқеа жойига улардан ташқари ўт ўчирувчилар ва “тез ёрдам” хизмати ҳам етиб келган.

Самолёт бортида 51 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!