Туркияда зилзила: ит "Умут"ни қутқарди

Туркияда зилзила: ит "Умут"ни қутқарди

Туркиянинг Измир вилоятида содир бўлган зилзиладан кейин ит мушукни уй харобалари остидан қутқаришда ёрдам берди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News хабар бермоқда.

Туркия махсус қутқарувчи Боб исмли ит вайроналар ичида мушукни кўрди. Мушук бинонинг қулаб тушган икки қавати остига тиқилиб қолганди ва зилзиладан бери у ерда тахминан 30 соат вақт ўтказди.

Қутқарувчилар деворларни бузиб, қолдиқларни олиб ташлашди, шундан кейин мушукни олиб, эгасига топширишди. Маълум бўлишича, ҳайвоннинг номи "Умут", яъни туркчада "Умид" деган маънони англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!