Анқара АҚШ президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига қарамай Сурияда Қурд тузилмалари билан курашишни давом эттиради. Бу ҳақда daryo.uz хабар берди.
АҚШ бизнинг стратегик ҳамкорлигимизни ҳурмат қилади ва мазкур ҳамкорлик террорчилик ташвиқоти билан бузилишини истамайди деб умид қиламиз. ИШИД билан Қурд ишчи партияси ўртасида фарқ йўқ. Биз уларга қарши курашишда давом этамиз , дейди Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин.
Туркия АҚШдан Сурия қурдларини Американинг террорчилик ташкилотлари рўйхатида мавжуд бўлган Қурдистон ишчи партияси ҳамда унинг Халқ мудофаа кучи ва Демократик иттифоқ тармоқлари билан тенглаштирилишини катта хато деб атади.
Туркия қурдлар билан эмас, террорчилар билан курашмоқда. Биз террорчилик таҳдидларидан қурдларни ҳам бошқа сурияликларни ҳам ҳимоя қиламиз. Жаноб Трамп террорчилар сизнинг ҳамкор ва иттифоқдошингиз бўла олмайди , дейди Қалин.
Аввалроқ, Трамп АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетганидан сўнг Анқара Сурия қурдларига ҳужум қилса Туркияни вайрон қилиши билан пўписа қилганди. Шу билан бирга президент қурдларни ҳам Туркияни провокация қилмасликка чақирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.