Туркия БРИКСга қўшилиш учун аризани расман топширди, деб ёзади Bloomberg портали хабардор манбаларга таяниб. Агентлик суҳбатдошларининг иддао қилишича, мамлакат бу қарорни бир неча ой олдин Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралардаги қатор муваффақиятсизликлар фонида қабул қилган. Мамлакатнинг ассоциацияга қўшилиши масаласи 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида кўриб чиқилиши мумкин.
Агентлик манбаларига кўра, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон маъмурияти геосиёсий тортишиш маркази “ривожланган иқтисодлардан узоқлашмоқда” деб ҳисобламоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, Туркия БРИКСга аъзоликни Россия ва Хитой билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Осиё ва Европа ўртасидаги энергетик ҳамкорлик соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имконияти сифатида кўради.
Агентлик суҳбатдошларининг қўшимча қилишича, аъзолик аризаси қисман Туркиянинг Украинада махсус операция бошланганидан бери Россия томонини қўллаб-қувватлаганидан кейин НАТОдаги ҳамкасблари билан келишмовчиликлари билан боғлиқ.
Июль ойи бошида жаноб Эрдўған Туркиянинг НАТОга аъзолиги “унинг БРИКС ва ШҲТ билан ҳамкорлик қилиш қобилиятига” зид эмаслигини айтди. Ҳозирги кунда ассоциацияга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия киради. Малайзия ва Озарбайжон аъзолик учун аризаларини расман топширган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.