Тунда "Янгиобод" бозорида йиғилган ахлатдан катта ёнғин чиқди

Тунда "Янгиобод" бозорида йиғилган ахлатдан катта ёнғин чиқди

Кеча, 16 октябрь куни соат 22:55 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яшнобод вилоятида жойлашган Янгиобод бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ФВБ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни ўчиришга киришган. 

Ёнғин бир неча дақиқада ўчирилди. Кейинчалик маълум бўлишича, бозор четида йиғилган ахлат ёниб кетган, дейилади хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!