Трампнинг президент сайловида қатнашиши сўроқ остида

A A A
Трампнинг президент сайловида қатнашиши сўроқ остида

АҚШ амалдаги етакчиси Жозеф Байден ҳам, собиқ президент Дональд Трамп ҳам ўз партияларидан кузда бўладиган сайловда давлат раҳбарлигига номзодини қўйиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлди. Огайо, Иллинойс ва Канзас штатларида ўтган праймеризда ҳам улар партиядошлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда ЎзА эълон қилган мақолада келтирилган.

Трамп Флоридада ҳам ғолиб чиқиши тайин, чунки шу штатда яшайди ва ўзи ҳам овоз беради.Демократлар бир овоздан Байденни қўллайди, шу боис штат праймеризидан воз кечиб қўя қолинди.

Партия ичида бўладиган сайлов – праймериз ва кокусда даъвогарлар қанча делегат олиши аниқланади.

Хуллас, ҳар икки даъвогар етарли делегат билан таъминлаб бўлган. Энди уларнинг номзодлиги тегишли партиянинг ёзги қурултойида расман эълон қилинади.

Бир қарашда “қария-даъвогарлар” барча тўсиқлардан ўтиб олгандек. Ҳар ҳолда Байден учун шундай. Бинобарин, Трамп олдида янги-янги муаммолар пайдо бўлаётгани унинг президент сайловида иштирок этишини сўроқ остида қолдирмоқда. Миллиардер-номзодга нисбатан тўрт жиноий иш доирасида жами 90 дан ортиқ айблов эълон қилинган. Трамп бу жараённи “демократик ҳукумат аъзолари унинг Оқ уйга қайтишига халақит бермоқчи”, дея изоҳламоқда. Айбларнинг энг оғири 20 йиллик қамоқ жазосини кўзда тутади. Жами жазо муддатлари қўшилса, аниқроғи айбловларнинг ҳаммаси исботланса, сиёсатчи “700 йил турмада ўтириши” мумкин. Ваҳоланки, Америкада президентлигига бир қадам қолган номзод учун қамоқхона эшиги ҳам унча узоқ эмасга ўхшайди.

Сўнгги хабарларга кўра, Нью-Йорк суди Трампни ва унинг ўғиллари ҳамда бизнесдаги шерикларини Майамида гольф майдони ва дам олиш маскани, Вашингтон ва Чикагода меҳмонхоналар қуриш учун кредит олмоқчи бўлиб, ўн йил давомида активларини 812 миллиондан 2,2 миллиард долларгача ошириб келганликда айблаган. Трамп мазкур айблов устидан шикоят қилиши мумкин, лекин суд қарори устидан шикоят хати топшириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бир неча юз миллион доллар гаров пули тўлашига тўғри келмоқда.

– Ҳакамларнинг кулгили қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқим учун бир неча юз миллион доллар тўлашим керак экан, – деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Мен апелляцияни қарийб ютиб чиқсам ҳам, улар қарор қабул қилишдан бош тортмоқда. Бошқача айтганда, шикоят қилиш ҳуқуқимни тортиб олишга уринишяпти. Авваллари бундай ҳолатни ҳеч ким кўрмаган.

Трампнинг ўзи тан олишича, суд қароридан шикоят қилиш учун 464 миллион долларни гаровга қўйиш керак экан, лекин у пул тополмаётганини ҳам ёзган. Юристлари маълум қилишича, музокара олиб борилган 30 та суғурта компаниясининг ҳеч бири маблағ учун кафилликка рози бўлмаган. Трамп баёнот беришича, шу йўл билан унинг бизнесини тортиб олишмоқчи. Энди собиқ президент мулкининг бир қисмини тезроқ ва арзон сотишга мажбур бўлади, лекин апелляцияни ютган тақдирда ҳам ушбу маблағ қайтарилмайди.

Умуман, Америкада собиқ президент суд қилиниши мумкинми? Бу савол ҳам Трамп тарафдорлари тилида бот-бот янграмоқда. Масалан, адвокатлар иммунитет мутлақ, яъни давлат раҳбарининг ваколати доирасидаги ҳаракатига тааллуқли бўлиш кераклиги ҳамда Трампнинг жиноий таъқибдан иммунитетга эга эмаслигини тан олиш конституцияга зид эканини уқтириб келмоқда.

Дарвоқе, АҚШ Олий суди дахлсизлик тўғрисидаги даъвони 25 апрелда кўриб чиқишини маълум қилган. Америка пойтахтининг Колумбия округи суди аввалроқ Трамп ҳуқуқий таъқибдан иммунитетга эга эмас, дея қарор чиқарган. Ҳужжатда Оқ уй собиқ раҳбари президентлик даврида, яъни 2020 йил бўлиб ўтган президентлик сайловида мағлубиятга учраганига қарамай, ҳокимиятни сақлаб қолишга уриниш ҳамда Капитолий тепалигидаги тартибсизликда айбланиб, шу сабабли ҳуқуқий иммунитетга эга эмаслиги таъкидланган. Собиқ президентнинг Олий судга шикоят аризаси топшириши ҳам айнан юқоридаги айблов қарори билан боғлиқ. Афсуски, ҳозирги ҳакамларнинг кўпчилиги консерваторлар. Улар, одатда, кўп йиллик анъаналарга содиқ, ўзгаришларга ён беравермайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Путин Зеленскийнинг шартини қабул қилди

Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.

Путин уруш бошланганидан бери илк бор Россияга қарши санкциялар киритган Ғарб давлатлари раҳбарлари билан бирга суратга тушди

Суратда Владимир Путин Си Жинпиннинг ўнг томонида, биринчи қаторда турибди.

Тошкентдаги Қорасув каналидан Нил тимсоҳи ушланди

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Тошкент метрополитени юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади

Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея бўйлаб ҳаво қатнови тўхтатилади, Wi-Fi ўчирилади ва бутун мамлакат бўйлаб телефонлар ўчирилади

Бугун миллионлаб мактаб ўқувчилари университетга киришни белгилайдиган Сунын имтиҳонини топширишади.

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашувидан асосий баёнотлари

Мулоқот 1,5 соат давом этди.

Флик "Барселона" раҳбариятидан иккита трансфер сўради

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда кучли ёмғир, қор ва совуқ кузатилиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет 14–15 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган салқин ва ёғингарчили об-ҳаво ўрнини илиқ кунлар эгаллайди.

Исроилда парламент сайловлари якунланди: Нетаньяху учун кутилмаган натижа

Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди.

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди.

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Украина қурол ишлаб чиқаришни оширишда қийналмоқда

"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.

Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тиклашга уринишларини эътиборсиз қолдирмоқда

The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти

Путин шахсий тартибда Украина учун NATO низомининг 5-моддаси намунасидаги хавфсизлик кафолатларига рози бўлди

Манбанинг сўзларига кўра, Путин NATO қўшинлари Украинада жойлаштирилмаслиги шарти билан бундай кафолатларга тайёр

Эрон собиқ олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ядро қуролини тақиқловчи фатвосини бекор қилиши мумкин

У ушбу фикрларни Эроннинг ядро дастури атрофидаги давом этаётган муҳокамалар фонида билдирди.

Литва Калининград вилояти чегарасидаги ҳодисага алоқадорлигини рад этди

Будриснинг қўшимча қилишича, Литва ҳеч қачон ўз ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаган

Банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмини қиморда ютқазди

Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган.

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

АҚШда киберхавфсизлик билан боғлиқ узилишлардан сўнг Оқ уй раҳбарини алмаштирди

Бу ҳақда BBC’нинг америкалик ҳамкори CBS хабар берди.

Европа ҳуқуқ маркази Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеани «ҳарбий жиноятлар» учун ҳибсга олишга чақирди

Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Ҳурмуз бўғозида 4 миллион баррел нефть ташиётган икки супертанкер портлади

Бу ҳақда Tasnim News нашри Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Исроил Эронга қарши янги уруш бошлашга интилмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Қашқадарёда болалар жанжали сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Бу жиноятни содир этган эркакка 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илон Маск республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган 500 миллион долларидан афсусда

Миллиардер Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар сарфлаганидан афсусда эканини билдирди.

Париж мэри GTA VI ўйини сабаб ишга кеч қолди

У буни очиқ тан олмаган, аммо шаҳар раҳбари соат 9:00 га белгиланган эрталабки йиғилишга келмади ва ишга фақат тушлик пайти етиб келган.

Путин Россия Европага қарши урушга тайёрланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди

Россия Европа билан урушга тайёрланаётгани йўқ, бироқ Европа Иттифоқининг бундай режалари ҳақида доимий равишда эшитиб турибди.

62,3 фоиз педагог касбий сертификатлаш синовларидан ўта олмагани маълум қилинди

2024–2026 йилларда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида 47 936 нафар педагог қатнашган, уларнинг 62,3 фоизи синовдан ўта олмаган.

Путин Қрим кўпригига қилинган ҳужумлардан кейин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўлмаслигини айтди

Унинг сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши билан айрим соҳаларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган.

«Жорж Вашингтон» авианосеци Форс кўрфазини тарк этди — Bloomberg

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШнинг икки расмийсига таяниб хабар берди.

Си Цзиньпин ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга чақирди

Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан урушни тугатиш учун Россия ва Хитой ёрдами керак эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан урушни якунлаш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмаслигини билдирди.

Россиянинг 2 Ту-95 бомбардимончиси Тайвань ҲҲМ ҳудудига кирди

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг икки Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аниқлаш зонасига жануб томондан кирган.

Португалия Украинага F-16 қирувчи самолётларини беришдан бош тортди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди.

Турк қаҳвасини машҳур қилган сир нимада?

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.