Трампнинг охирги умиди ҳам пучга чиқди

Трампнинг охирги умиди ҳам пучга чиқди

 

 

AҚШ Олий суди собиқ президент Дональд Трампнинг сайлов натижаларига оид учта апелляциясининг охиргисини ҳам рад этди, дея хабар бермоқда суд вакиллари.

Суд Трампнинг Висконсин штатидаги минглаб овоз натижаларини ҳисобга олмаслик тўғрисидаги даъвосини рад этган қуйи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди. Унга кўра Трамп 20 минг овоз билан Жо Байденга ютқазиб қўйганди. Олий суд ўз қарорини изоҳлаб ўтирмади.

Олий суд аввал Техас ва бир қатор штатларнинг президентлик сайловлари натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилган даъвосини кўриб чиқишни рад этган. Олий судда Трамп тайинлаган уч киши ишлашига қарамай, суд штат идоралари шуғулланувчи овозларни ҳисоб-китоб қилиш ишларига аралашиш нияти йўқлигини аниқ кўрсатиб қўйди.

Қуйи инстанция судларида Трамп тахминан 55 га яқин ишни ютқазиб қўйди ва фақат биттасида ғолиб чиқди, лекин бу сайлов натижаларига таъсир кўрсатмади. Шу билан бирга, Трамп ҳанузгача сайлов натижаларини тан олмайди ва у ғалаба қозонганини таъкидлашда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!