Трампнинг жамоаси унинг яна президент бўлишига ишонмаяпти

Трампнинг жамоаси унинг яна президент бўлишига ишонмаяпти

AҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти ерга омонат қўнаётган самолёт билан таққосланди.

Ушбу нуқтаи назарни унинг штаби раҳбари Билл Степен билдирган, у Трампнинг 3 ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонишига ишонишини йўқотган ва ўзининг асосий вазифасини "самолётни хавфсиз равишда қўндириш" деб атаган.

Бош штабдаги манбалар Трамп штабидаги пессимистик кайфият ҳақида гапириб беришди ва оммавий сўровларнинг салбий натижаларига эътибор бермасликка чақиришди. Таъкидланишича, Трампда кейинги ҳаракатлар учун аниқ стратегия мавжуд эмас.

Шу билан бирга, Степеннинг ўзи оммавий ахборот воситаларида маълумотни қатъиян рад этди ва Трамп демократ Жо Байденни мағлуб этишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!