АҚШда Доналд Трампга қарашли бўлган Ferrari F430 Coupe икки ўринли автомобили 16 февралдан 9 мартга қадар давом этадиган кимошди савдосига қўйилди.
Rockstar автомобиллар аукциони маълумотига кўра, сиёсатчи машинани 2007 йилда чиққан йилидаёқ сотиб олган. Машина чиндан ҳам Трампга тегишли эканига далил сифатида Rockstar ҳужжатлар ва DJT (Donald John Trump) ҳарфлари қайд этилган давлат рақамини ҳам жойлаштирди. Машина қанча вақт сиёсатчи ихтиёрида бўлгани номаълум.
Фото: Rockstar
Аукциончилар машинани 1 млн долларга баҳолашмоқда. Лот тавсифида машина аъло ҳолатда экани айтилади. Ferrari ЙТҲга учрамаган, бўёғи махсус плёнка билан ҳимояланган. Автомобил қизил рангда, салони малларанг, механик узатмалар қутиси ўрнатилган. Спорт машинаси 100 км/соат тезлик олиш учун 3,9 сония сарфлайди, максимал тезлиги — 315 км/соат.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.