АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизими томонидан таянч фоиз ставкасини ошириш сиёсатини ўзининг президент лавозимидаги муваффақиятлари учун энг катта хавф деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда у Fox Business нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Трампнинг таъкидлашича, ФЗТ фоиз ставкасини жуда тез ошираётгани сабабли бош хавф ҳисобланади. У АҚШда марказий банк вазифаларини бажарувчи ФЗТ мустақил тизим ҳисобланишини ва шу сабабли унга таъсир қилиш дастакларига эга эмаслигидан афсус билдирган.
Шу билан бирга Трамп бунда бошқаларни айблай олмаслигини, чунки у ФЗТдаги раҳбарларни ўзи тайинлагани ва улардан баъзиларидан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлаб ўтган.
фоиз ставкаси иқтисодий ўсишга зиён етказиши мумкинлиги сабабли ФЗТни бир неча бор танқид қилган. ФЗТ сентябрда фоиз ставкасини навбатдаги марта 0,25 фоизга, йиллик 1,75-2 фоиздан 2-2,25 фоизгача кўтарди ва монетар сиёсатни секин-аста янада қатъийлаштиришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ФЗТ ҳозирча ўзининг икки бош вазифаси: инфляцияни ушлаб туриш ва бандликни қўллаб-қувватлашни бажара олмоқда.
Ҳозирда АҚШда инфляция 2 фоизни, бандсизлик эса 3,7 фоизни (ярим аср ичидаги энг паст кўрсаткич) ташкил қилмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.