"Мен Украина Хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган “Ўргимчак тўри” операцияси ҳақида хабар топганимда “Улар Путинга Украина шаҳарларини бомбардимон қилиши учун баҳона беришди, энди Россия жавоб зарбасини беради”, деб ўйлагандим", – деди Қўшма Штатлар президенти Россиянинг Киевга уюштирган кучли ҳужумига изоҳ берар экан.
Трамп, шунингдек, уруш ядровий можарога айланиб кетмаслигига ҳамда Россия Украина билан музокараларни тўхтатмаслигига умид қилаётганини таъкидлади.
Бундан ташқари, Трамп АҚШ Сенатида ишлаб чиқилган Россияга қарши янги санкциялар лойиҳасини “жуда кучли” деб атади, бироқ Вашингтон бу санкцияларни “зарурат туғилганда” қўллашини ва тегишли қарорни шахсан у қабул қилишини билдирди. Шу билан бирга, Трамп бу янги санкцияларни қўллаб-қувватлаётлашига аниқлик киритишдан бош тортди.
Қўшма Штатлар етакчиси, шунингдек, Илон Маск билан тузилган мавжуд давлат шартномалари ва берилган субцидиялар тўлиқ қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.