АҚШ президенти Дональд Трамп келаси ойдан бошлаб Европа Иттифоқи товарларига 50 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги қароридан қайтди ва Вашингтон ва иттифоққа аъзо 27 давлатга музокараларда муваффақиятга эришиш учун кўпроқ вақт бериш учун муддатни 9 июлгача узайтиришга рози бўлди, деб хабар берди Reuters.
Жума куни Трамп музокаралар тез суръатда кетмаётганидан шикоят қилди ва 1 июндан бошлаб 50 фоизлик тариф жорий этишни таклиф қилди. Бу баёнот жаҳон молиявий бозорларида нотинчликка сабаб бўлди ва савдо уруши авж олди.
Бироқ, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен якшанба куни Трампга қўнғироқ қилиб, музокаралар учун кўпроқ вақт кераклигини айтганидан сўнг, у ўз позициясини юмшатиб, сўровни қабул қилди.
"Биз жуда яхши суҳбатлашдик, шунинг учун мен белгиланган муддатни кўчирдим", – деди Трамп Нью-Жерсидан Вашингтонга қайтаётганда журналистларга.
Урсула фон дер Ляйен Х платформасида (собиқ Twitter) Трамп билан "яхши суҳбатлашгани"ни ва ЕИ тезда ҳаракат қилишга тайёрлигини айтди.
"Яхши келишувга эришишимиз учун 9 июлгача вақт керак", – деди у.
Муддат эълон қилинганидан кейин евро ва АҚШ доллари иена ва Швейцария франкига нисбатан мустаҳкамланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.