Трамп президент этиб сайланса, кимни истеъфога чиқаради?

Трамп президент этиб сайланса, кимни истеъфога чиқаради?

AҚШ президенти Дональд Трамп маслаҳатчилари билан агар ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловда ғолиб чиқадиган бўлса, Мудофаа вазири Марк Эспернинг истеъфога чиқиши мумкинлигини муҳокама қилди, дея хабар беради Reuters ахборот агентлиги. Ушбу маълумот, шунингдек, ўз манбаларига таяниб, Блумберг томонидан тасдиқланган.

Манбаларга кўра, Трамп баъзи масалалар бўйича Пентагон раҳбари билан келишмовчиликлардан қониқмайди. Хусусан, Эспер Трампнинг афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин тартибсизликларни бостириш учун ҳарбийлардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватламади. Шунингдек, Трамп ва Эспер AҚШ ҳарбий объектларида Конфедератив байроғидан фойдаланиш бўйича келишувга эриша олмадилар. Пентагон раҳбари ундан фойдаланишни тақиқлаб қўйди ва Трамп бу қарорни сўз эркинлигини бузиш деб баҳолади.

Шу билан бирга, Блумберг манбаларидан бирининг таъкидлашича, Эспер Трамп истаганича ишлашга тайёр, бошқа манбага кўра, Мудофаа вазирлиги раҳбари ҳар қандай ҳолатда ҳам сайлов натижаларидан қатъи назар ўз лавозимини тарк этиш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!