Трамп нима учун Ироқдан рухсат сўраши керак?

Трамп нима учун Ироқдан рухсат сўраши керак?

Ироқ Президенти Барҳам Солиҳ душанба кунги чиқишида, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронни кузатиш мақсадида АҚШ қўшинларини Ироққа жойлаштириш учун Ироқнинг рухсатини сўрамаганини айтди.

Солиҳнинг айтишича, АҚШ ва Ироқ ўртасида тузилган шартномада Қўшма Штатларнинг Ироқдаги қўшинлари терроризмга қарши курашиши лозим эканлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Барҳам Солиҳ АҚШга ушбу ҳолат бўйича савол билан мурожаат қилган.​​

Manba: ЎзА

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!