Тошкентми ёки Остона? Минтақада қайси шаҳар халқаро арбитраж марказига айланади?

A A A
Тошкентми ёки Остона? Минтақада қайси шаҳар халқаро арбитраж марказига айланади?

Тошкент Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик ва аҳолиси энг кўп шаҳар бўлиб, бу ерда 3 миллионга яқин киши истиқомат қилади. Пойтахтимиз ҳақли равишда Марказий Осиёнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази мақомига даъвогарлик қилади. Ўзбекистон ҳукумати ҳақли равишда шаҳарни буткул ўзгартириш ва уни обрўсини яна ҳам ошириш мақсадида «Тошкент Cити» каби мулти-миллиард лойиҳани бошлаб берди. Унга кўра, 2022 йилга бориб битиши лозим бўлган замонавий митти шаҳарчада турли бинолар қад кўтариб, Тошкентнинг бизнес марказ сифатидаги обрўсининг ошишига хизмат қилади. Бизнеснинг ривожи учун инфратузилманинг муҳимлигини инобатга олсак, юқоридаги гапга шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Энди эса бир-икки саволлар билан мавзуни давом эттирсак: «Тошкент Cити»га қандай бизнес қилувчи компаниялар кириб келади?

Албатта, юртимизнинг табиий бойлиги кўплигини ҳисобга олсак, нефть ва газ соҳаси, кончилик тизимидаги халқаро компаниялар; аҳолимиз кўплигини ҳисобга олганда эса турли туман маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг кириб келишини тахмин қилишимиз мумкин. Бизнингча, буларнинг ўзигина «Тошкент Cити» учун асло этарли эмас. Кейинги пайтда кўпчилик томонидан унитилаётган ҳолат, бизнингча, «Тошкент Cити»нинг юксак хизматлар кўрсатувчи шаҳар сифатидаги ролидир.

Албатта, хизмат кўрсатиш соҳаси тилга олиниши ҳамоноқ, кўпчилик ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)ни ўйлайди ва улар маълум даражада ҳақлидирлар. Бироқ, ҳамма нарса ҳам ҳозир АКТ билан ҳал этилмайди ва АКТ қилолмайдиган ишлар ҳали ниҳоят даражада кўп. Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган соҳамиз бу – Тошкентнинг юридик хизматларни кўрсатиш бўйича минтақавий марказ ҳолига келтиришдир. Ҳуқуқий давлатда ишларнинг қонунларга асосан юритилишида юридик хизматнинг ўрни беқиёс. Айниқса, бизнес-тадбиркорлик юритиш учун лаёқатли юрисконсультларнинг бўлиши жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Уларнинг орасида яна ҳам муҳими, компаниялар орасидаги низоларнинг ҳал этилишидир. Чунки, инсон бор жойда низо бўлади, олди-берди мавжуд жойда эса келишмовчилик чиқади. Бу табиий бир ҳолатдир. Фуқаролик жамиятида эса бундай низоларнинг маданий тарзда, суд ёки бошқа муқобил усуллар орқали ечиш талаб этилади. «Тошкент Cити» учун эса айнан халқаро арбитраж марказининг барпо этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Халқаро арбитраж деганда, давлат судларига муқобил тарзда компаниялар ёки давлат ва компаниялар ўртасидаги низоларни ҳал этувчи ҳакамлик судлари тушунилади. Бизда ҳам 2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун асосида бир неча юзлаб ҳакамлик судлари тузилди ва уларнинг кўпчилиги ҳозирда ўз фаолиятини юритмоқда.

Савол туғилади: нега давлатимизнинг иқтисодий судлари бўла туриб бошқа янги шундай арбитраж институтини барпо этиш зарур?

Сабаби:

  • арбитраж жараёни тез ва осон бўлиб, харажати ҳам оз;
  • арбитраж жараёнида фақат тарафлар ва уларнинг вакиллари иштирок этиб, тарафларнинг шахсий ва тижорат сирлари сақланишига олиб келади;
  • якка ёки уч кишидан иборат арбитрлар гуруҳи тузилиб, улар ҳар бир низонинг фактларига кўра ишни мослашувчан тарзда юритишлари тарафларга катта қулайлик туғдиради;
  • нафақат ҳуқуқшунослар, балки маълум бир соҳа бўйича чуқур мутахассисликка эришган инсонларни (қурувчилик, фармацевтика каби) жалб этиш орқали мураккаб фактли низоларни тез ечилишига эришиш мумкин;
  • халқаро арбитражда давлат суди назорати мавжуд бўлмагани сабабли, унда халқаро ёки коллизион муаммоларни ҳам кўриш мумкин;
  • арбитраж судларидаги махфийликка амал қилиш (конфиденциаллик) максимал даражада сақланади.

Ҳаммасидан ҳам муҳими, маҳаллий тадбиркорларимиз узоқ ўлкаларга бориб катта миқдордаги молиявий харажат қилмасдан чет эл фирмалари билан бўладиган низоларни Тошкентда ҳал қилиш имкониятига эга бўлишади. Агар бундай марказни ўзимизда ташкил қилмасак, унда маҳаллий фирмаларимиз чет эллик фирмалар билан тузиладиган шартномада низо ҳал этиш жойини ўша мамлакат (мисол учун, Германия, Хитой ёки Украина) деб белгилашга мажбур бўлишади.

Бошқа томондан, халқаро арбитраж тажрибасининг ички миллий қонунчилигимизга ижобий таъсирини ҳам қайд этиш жоиз. Чет эл элементи қўшилган низонинг юртимиздаги халқаро арбитраж институтлари томонидан кўриб чиқилиши арбитрларимиздаги қиёсий ҳуқуқшунослик бўйича билим ва тажрибасини орттиради. Процессуал ҳуқуқнинг ҳам такомиллашуви эҳтимоли бор. Чунки, арбитраж асосан тарафларнинг тортишувчанлик принципига асосланган бўлиб, бу ҳолатда англо-саксон тизимининг континентал ҳуқуқ тизимига ижобий таъсир этилиши кузатилади. Бундан ташқари, судьялар мустақиллиги муаммо сифатида кўтарилаётган бир пайтда, ҳуқуқшунослар арбитрлик қилиш орқали мустақил ҳакам сифатида фаолият юритиш малакасига эга бўлишади.

Ўзи бундай лойиҳа зарурми?

Албатта зарур. Чунки, мустақиллигимизнинг 27 йиллиги давомида хусусий ва давлат корхоналари чет элларда жуда қиммат турувчи арбитражларда низоларни ҳал этиш учун қатнашишди, қатнашишмоқда ҳам ва уларнинг бир неча ўн миллион АҚШ доллари тўлаганлиги ҳеч кимга сир ҳам эмас. Шундоқ экан, биз ўзимизда халқаро низоларни кўра оладиган, уларни ўта холис шаклда ҳал этадиган, ўзининг мустақил регламенти, турли миллатлардан ташкил топган кучли арбитрлар жамоаси ва энг замонавий бино ва технологияларга эга бўлган Халқаро арбитраж марказини қуришга мажбурмиз!

Бошқа томондан, 2006 йилги қонун амалиётга тадбиқ этилганидан бери мана орадан 10 йилдан зиёд вақт ўтди. Ўзбекистонлик арбитрлар, адвокатлар ва компаниялар у ҳақда анча мунча тажриба ҳосил қилишди. Энди эса қўрқмасдан, халқаро арбитражни юртимизда ташкил этиш вақти етиб келди. Бунинг сабабларидан бири, дунёнинг жуда кўп давлатлари, ҳатто қўшни мамлакатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам халқаро арбитраж тўғрисидаги қонунларини аллақачон қабул қилиб бўлишган. Иккинчи сабаби эса, халқаро арбитражнинг юртимизга кириб келиши иш излаб юрган юристларимиз учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланиб, юристлар орасидаги ишсизликнинг камайишига, уларнинг савиясини яна ҳам ортишига сабаб бўлади. Биргина мисол, Англиянинг йиллик юридик хизматлари миқдори мамлакат ялпи миллий маҳсулоти ичида 25.7 миллиард фунт стрелинг деб баҳоланади.

Тасаввур қила оласизми: Англиялик юристлар биргина юридик ҳизматлар учун 25.7 миллиард ишлаб олади, унинг ичида арбитраж ва низоларни бошқа йўллар билан ҳал этиш салмоқли ўрин эгаллашига шубҳамиз йўқ. Шундай экан, нега Тошкентда ҳеч бўлмаса минтақамиздаги халқаро тижорат низоларини ҳал этувчи марказни ташкил қилмаслигимиз керак?!

2006 йилги ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун билан шундай муаммоларни ҳал этсак бўлмайдими?

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди ҳам тузилган. Ушбу мавжуд ҳуқуқий институтлар билан масалани ҳал этсак бўлмайдими? Йўқ бўлмайди. Сабаби эса жуда оддий: 2006 йилги қонун ички арбитраж низоларини ҳал этиш учун қабул қилинган бўлиб, юртимиздан ташқарида юз берган низоларни ҳал этиш масаласини ўз ичига олмаган, яримчала қонундир. Шунингдек, 2006 йилги қонун чет эллик ҳуқуқшуносларнинг юртимизга келиб арбитрлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат бермайди. Ваҳоланки, «Тошкент Cити» брендини кучайтириш учун чет эллардан номи чиққан кучли арбитрларни кези келганда юртимизга жалб қилишдан катта фойда бор. Ушбу муаммоларнинг фундаментал ечими сифатида ҳозирда ҳукуматимизда «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда ва умид қиламизки, ушбу қонун парламентга киритилиб, қабул қилинади ҳамда юртимиз ва минтақамизда арбитраж соҳасида муҳим аҳамият касб этиш, Тошкентни ҳақиқий манода арбитраж марказига айланишига ёрдам беради.

Аслида, ҳозирда жуда кўп шаҳарлар шундай марказ бўлишга интилмоқда – Деҳли, Москва, Остона, Шанхай, Дубай, Қоҳира, Истанбул ва ҳоказо. Шу сабабли, рақобат муҳити анчагина шиддатли. Албатта, Тошкентнинг Сингапур, Гонконг, Женева, Лондон ёки Париж каби арбитраж соҳасидаги глобал марказлар билан рақобат қилиши ва у ердаги мулти-миллиард низоларни айнан Тошкент шаҳридаги халқаро арбитраж марказига олиб келинишига эришиш – бироз хаёлий масала. Чунки, арбитраж жойининг тайинланишида тараф ҳисобланган компанияларнинг бизнес юритиш жойлари ва уларнинг ҳудудий ёки асосий офислари жойлашган жой ҳам катта роль ўйнайди. Шунга қарамай, Тошкент шаҳри энг камида Марказий Осиё ёки МДҲ давлатлари орасида арбитраж маркази мақомига даъво қилиши учун барча имкониятлар мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Тошкентда ростдан ҳам бундай имконият мавжудми?

Ҳа, Тошкентда бундай имконият бор.

Биринчидан, яхши шаклланган хусусий сектордаги юристларимиз бор. Чунки, арбитраж соҳасининг гуллаб-яшнаши учун ўша соҳани юритувчи малакали кадрлар керак. Бизда эса бундай кадрлар (идеал ҳолатда бўлмаса ҳам) мавжуд.

Иккинчидан, Тошкентнинг ҳудудий жойлашуви диққатга сазовордир. У минтақадаги кучли иқтисодиётга эга бўлган Остона, Москва, Шанхай, Истанбул каби шаҳарларнинг ўртасида жойлашган бўлиб, Марказий Осийда тинч ва инфратузилмаси анча яхши ривожланган шаҳар ҳисобланади.

Учинчидан, қўшниларимизнинг ҳаракатчанлигидан ҳам бироз ўрнак олсак: Қозоғистон ҳукумати мана неча йилдирки, Остона шаҳрини Исломий молия марказига айлантириш учун жонини жабборга бериб ҳаракат қилаяпти, алоҳида қонунлар қабул қилиб, чет элдан кучли мутахассисларни қўрқмасдан жалб қилмоқда. Шундай экан, фурсатдан фойдаланиб «Тошкент Cити»ни халқаро арбитраж майдонига айлантиришга биз ҳам бел боғлашимиз керак.

Бошқа томондан Хитойнинг XXI аср ғояси бўлган «Бир макон – бир йўл» (One Belt, One Road) лойиҳаси ҳам Тошкент учун катта тарихий имкониятни вужудга келтирмоқда. Хитойнинг «Бир макон – бир йўл» лойиҳасини бутун дунё юристлари интизорлик билан кутяпти. Ўзбекистон ҳам шу лойиҳани бир бўлагига айланмоқда. Бу лойиҳанинг амалга ошиши юристлар учун янги низолар ва кўплаб арбитраж кейслар дегани – арбитраж ишларида эса жуда катта мабағлар айланади.

Мисол, бир низо бўйича каттароқ компанияга ҳуқуқий хизмат кўрсатган юридик фирма юристи сифатида ишлаган, ҳозирда арбитраж судьяси профессор Роберт С. Пеннинг таъкидлашича, икки йил давомида ойига 500 000 доллардан олиб турган экан. Ҳа ярим миллион доллар, ОЙИГА! Икки йилда – бу 12 миллион доллар дегани.

Қисқаси арбитраж ишлари юристлар учун жуда даромадли. Профессорнинг гапига кўра, «Бир макон – бир йўл» билан боғлиқ низоларни ҳал қилишдан келадиган асосий фойда-улушни Гонконг ва Сингапур арбитраж судлари олиш эҳтимоли юқори экан, чунки улар Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий таъсиридан узоқ ва нейтрал позицияга эга – яъни уларга нисбатан ишонч юқори. Ўзбекистон ҳам бу улушга даъвогарлик қилса бўладими? Бизда ҳам арбитраж судлари ривожланиши учун ҳуқуқий асослар тайёрланаяпти. Ишонамизки, Ўзбекистонда халқаро кейсларни ҳал қила оладиган юқори тоифали арбитрлар ҳам топилади. Географик жиҳатдан ҳам Ўзбекистон Гонконг ёки Сингапурга қараганда «Бир макон – бир йўл» лойиҳасида марказроқда жойлашган бўлиб, суд иштрокчилари учун қулай ва яқинроқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон халқаро сиёсатда анча мустақил ўз позициясига эга давлат эканлиги маълумдир. Бу эса, ҳал қилинадиган низоларда Ўзбекистоннинг халқаро арбитраж судларининг холис бўла олишига қўшимча ишонч уйғотади.

Ўзбекистонда халқаро артбитражга яхшироқ этибор берилса, келажакда юристларимиз учун катта даромад манбаига айланиши мумкин. Машҳур юридик фирма сифатида ном қозонган «White&Case»нинг юртимизга келиши ҳам бу ишнинг амалга ошишига анча катта туртки бўлади ва шу билан бирга, юртимиздаги маҳаллий юридик фирмалар учун халқаро низоларни ҳал этиш анчагина арзонга тушади. Энг сўнггиси эса, талабаларимиз учун турли туман мураккаб тижорат низоларини ҳал этувчи юридик фирмаларда малака оширишни Тошкентнинг ўзида туриб амалга ошириш имконини тақдим этган бўламиз. Улар, албатта, ўзларининг келажакдаги карьералари учун Лондон, Париж ёки Гонконгга бориб катта харажатларга тушишларига ҳожат қолмайди. Бу ҳам, ўз навбатида, юридик таълим сифатига тасир этади.

«Тошкент Cити»ни халқаро арбитраж марказига айлантириш учун нималар қилиш лозим?

  1. «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонунни халқаро меъёрларга мос ҳолда қабул қилишимиз лозим. Уни муҳокама ва қабул этиш жараёнида Сингапур, Гонконг, Франция ва Дубай каби муваффақиятга эришган давлат ва шаҳарларнинг тажрибасини обдон кўздан кечириш тавсия қилинади:
  • Бу соҳанинг муҳимлигини тушунган ҳолда, Хитой Халқ Республикасининг Олий суди 2018 йилнинг июнь ойида Хитойнинг иккита катта вилоятида Халқаро тижорат судини ташкил этди. Энг муҳими, Хитой Олий суди ушбу судларга Америка ва Англия каби давлатларда ўқиб келган, малакали судьялар тайинлади. Мақсад эса «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасида вужудга келаётган низоларни Хитойдаги ушбу институтларда кўришишга эришиш орқали Хитойни халқаро тижорат низоларини ҳал этишдаги халқаро мавқеини юксалтиришдан иборатдир.
  • 2018 йилнинг бошида эса Ҳиндистон ҳукумати парламентга «Янги Деҳли Халқаро арбитраж маркази тўғрисида»ги Қонунини тақдим этди ва энг муҳими, ушбу марказни давлат даражасидаги муҳим институт мақомини берди. Мақсад эса Гонконг ва Сингапурга бориб низоларини ҳал этаётган ҳиндистонлик ва чет эллик ишбилармонларни Янги Деҳлидаги марказ хизматидан фойдаланишга жалб этиш.
  • 2008 йилда эса Дубай Халқаро молия маркази Англиядаги Лондон Халқаро арбитраж маркази билан қўшма марказни ташкил этди ва унинг асоси сифатида 2008 йилда янгиланган «UNCITRAL»нинг Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги модель қонунини асос қилиб олди. Мақсад эса, Дубайни халқаро тижорат арбитражи ва медиация бўйича минтақавий ҳабга айлантириш.
  1. Тошкентдаги Халқаро арбитраж маркази учун пойтахтимиздаги энг замонавий ва қулай жойдан бино ажратилиши, доимий котибият ва томонларнинг музокара ва муҳокама ўтказа олишлари учун хоналар етарлича бўлиши лозим.Бундан ташқари, вилоятлар ва хорижий мамлакатлардан туриб онлайн тарзда видеоконференция ўтказа олиш учун энг сўнгги русумдаги АКТ тақдим этилиши жуда зарур. Бу ҳолат томонлар учун харажатларни катта миқдорда тежалишига олиб келади.
  • Ҳукумат низоларни муқобил ҳал этишга ихтисослашган институтларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаши лозим. Бунга Австралия ҳукуматининг етарли ёрдамини ололмаган арбитраж институтларининг қандай қилиб Сингапурга арбитраж ҳаб сифатида ютқазиб қўйганлиги ёрқин мисол бўла олади. Қизиқ тарафи, бундай инқирозни бугунги кунда Япония ҳам бошдан кечирмоқда ва жуда кеч бўлса ҳам, бу йилдан бошлаб Япон ҳукумати халқаро арбитраж марказини Токиода очиш бўйича чора-тадбирларни бошлади.
  1. Чет эллик ҳуқуқшуносларни юртимизда юридик хизмат кўрсата олиши учун уларга солиқ имтиёзлари берилиши ва виза тизими соддалаштирилиши лозим. Сабаби бир томон агар МДҲ давлатларидан бошқа мамлакатдан келган бўлса, кўпинча инглиз тилида муомала қилишни афзал кўриши мумкин. Бундай ҳолатларда эса, инглиз тилини мукаммал билувчи ва арбитраж соҳасида тажрибага эга, ёки яна ҳам муҳимроғи, Тошкентнинг обрўсини кўтарувчи дунёга танилган арбитр бўлиши талаб этилади. Сингапур давлати тажрибаси бунга ёрқин мисол бўла олади:
  • Баъзи бир шартлар асосида, Сингапурда 2002 йилдан то 2020 йилгача бўлган муддатда резидент бўлмаган (Сингапурда доимий яшамайдиган) арбитр(ҳакам)лар томонидан топилган даромад солиққа тортилмайди. Ушбу ҳолат Сингапурнинг халқаро арбитражга оид қонунчилиги асосида арбитр сифатида фаолият кўрсатувчи барча норезидентларга тадбиқ этилади.
  • Арбитраж хизмати кўрсатувчилар учун ишлаш визасининг истисно қилиниши: бунда, арбитраж хизматини кўрсатувчи чет эллик ҳуқуқшунос ёки мутахассис 90 кунгача Сингапурда ишлаш визасисиз қолиши мумкин. Ягона талаб этиладиган ҳолат бу – Меҳнат вазирлигига электрон хабар жўнатиш орқали қисқа муддатли ташриф рухсати олиш холос.
  • Сингапур, Гонконг, Париж ёки Лондондаги глобал марказлар билан биргаликда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва у ердаги кучли мутахассисларни вақти-вақти билан юртимизга таклиф этиб, конференция ва симпозиумлар уюштириш орқали арбитраж институтини ёйишга эришиш.
  1. Халқаро тижорат арбитражи ва маҳаллий судлар орасида дўстона муҳитни («Arbitration friendliness») шакллантириш талаб этилади. Буни эса юртимизнинг Олий суди ва Адлия вазирлиги ёрдамисиз амалга ошириш амри маҳол. Арбитраж учун дўстона муҳит агар ўша давлатнинг маҳаллий судлари арбитраж битимининг ҳақиқийлигини қўллаб-қувватлаб, чет эл ёки юртимиздаги арбитраж институтлари томонидан чиқарилган қарорларнинг ижросини тушунарсиз мавҳум сабаблар билан рад этмасагина рўёбга чиқариш мумкин. Бунинг учун эса аввало, судьяларимизнинг арбитражга нисбатан қарашларини ўзгартиришга тўғри келади. Агар улар арбитраж институтларини ўзларига душман эмас, балки тобора ўсиб бораётган низоларни ечишнинг муқобил тури ва ўз иш юкларини енгиллатувчи ёрдамчи институт сифатида кўрсалар, ҳар икки томон учун ажойиб натижа юзага келади.

Париж, Женева, Лондон, Гонконг ва Сингапурдаги халқаро марказларга нега йилига юзлаб ёки минглаб ўта қиммат низоли ишлар келишининг асосий сабаби ҳам, у ердаги маҳаллий судларнинг халқаро арбитраж ишларига нисбатан ўта илиқ муносабат (pro-enforcement regime)да бўлиши ётади. Мисол учун, Сингапурдаги судлар чет эл арбитраж институтлари томонидан чиқарилган қарорларни ижро этишни бекор қилиш ёки рад этиш бўйича мумкин қадар қарор чиқаришмайди. Бу ҳам етмаганидек, иложи борича арбитраж битимининг ҳақиқийлигини тан олиш чорасини кўришади.

Юртимизда ҳам шундай ҳолатнинг юзага келиши учун қуйидагилар таклиф қилинади:

  • Оммавий тартиб: Нью-Йорк Конвенцияси 5-модда, 2-қисмидаги «оммавий тартиб» (public policy) нима эканлиги бўйича Олий суд аниқ шарҳ бериши ва шу орқали юртимизга инвестиция қилмоқчи бўлган ёки юртимиздаги фирмалар билан ишламоқчи бўлган чет эллик ҳамкорларда мамлакатимиз судлари ва уларнинг арбитраж қарорларига нисбатан дўстона кайфиятда эканликларига оид ишонч туйғусини уйғотишлари лозим.
  • Танланадиган ҳуқуқ: Янги қабул қилинадиган қонунда тарафлар учун кенг эркинликлар берилиши, хусусан, танланадиган ҳуқуқ (choice of law) бўйича республикамиздан бошқа давлат ҳуқуқ тизимининг томонлар битими учун эркин танланишига эришиш лозим. Шу билан бирга, янги қабул қилинадиган қонун ва маҳаллий бошқа қонун нормалари ўртасидаги тушунмовчилик иложи борича камайтирилишига эришиш лозим.
  • Процедура: Катта арбитраж ишларида фактларни аниқлаш учун табиий равишда жуда кўп ҳужжатлар тақдим этилади. Агар бир томон чет эл мамлакатининг расмий ҳужжатини кўрсатса, унда ушбу ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтаётган арбитраж учун қонуний кучга эга бўлиши учун аввало, ушбу ҳужжат нотариал идораларнинг расмийлаштиришидан ўтиши ва қонунийлаштирлиши (легализация) лозим. Бу эса тарафларга жуда катта харажатлар қилишни талаб этади. Бу масаланинг ижобий ечими эса Ўзбекистоннинг Чет эл оммавий ҳужжатларини қонунийлаштириш талабини бекор қилишга оид 1961 йилдаги Гаага Конвенциясига (Hague Convention of 5 October 1961 Abolishing the Requirement of Legalisation for Foreign Public Documents) қўшилиши ҳисобланади. Аслида юртимиз ушбу Конвенцияга 2012 йилдаёқ қўшилишган. Бироқ, баъзи бир сабабларга кўра, Бельгия, Германия, Австрия ва Греция каби давлатлар билан юртимиз ўртасида ушбу битим кучга кирмаган. Юртимизга кўп инвестициялар ушбу давлатлар орқали киришини инобатга олган ҳолда, битимни ушбу давлатлар билан ҳам кучга киргизиш таклиф этилади.
  • Шаффофлик: Йирик низоларни юртимиздаги халқаро арбитраж институтларида кўриб чиқилишига эришиш учун маҳаллий судларимиз, тўғрироғи, юқори инстанция судлари томонидан чиқарилаётган суд қарорларининг шаффофлиги муҳим аҳамиятга эга. Сабаби эса оддий – чет эл ва Ўзбекистондаги арбитраж институтлари томонидан чиқарилаётган қарорларнинг маҳаллий судлар томонидан мажбурий ижроси қай даражада таъминланаётганлигини билиш учун. Суд қарорлари банкини эълон қилмас эканмиз, чет эллик инвесторларнинг юртимиздаги суд тизими бўйича гумонларини йўқота олмаймиз.

Алишер Умирдинов,
Нагоя иқтисодиёт университети (ю.ф.д., проф)

Ҳусайн Ражапов,
Кобе университети (ю.ф.д.)

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Гвардиола: "Унинг ўйнамаётганининг ягона сабаби - мен"

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмай қўйгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Хато тузатилди: Бобир Абдихолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Президент Фармони билан бир гуруҳ ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Эронга қарши амалиётини “Ғарбнинг ифлос иши” деб атаган баёнотидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Саудияликлар Мессига даҳшатли шартнома таклиф қилишди

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Россияда кучли зилзила содир бўлди

Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.

"Барчаси Путинга боғлиқ." Ғарб Украина учун нохушхабарни башорат қилди

Бу ҳақда Responsible Statecraft нашри ёзмоқда

Украина Қуролли Кучлари Суми вилоятидаги йўқолган позицияларини қандай қилиб қайтариб олишга уринаётгани фош бўлди

Бу ҳақда "РИА Новости" агентлигига Россия хавфсизлик идораларига таяниб хабар бермоқда.

"Лавровнинг гапларига катта аҳамият беришга ҳожат йўқ.."

NATO бош котиби Россия ташқи ишлар вазирининг "алянс тез орада қулаши" ҳақидаги фикрига изоҳ берди.

Chevrolet янги Tracker 2026’ни тақдим этди

Расмий ишлаб чиқариш ютули 2025 йил июл ойида бошланади, аммо ҳозирча фақат Бразилияда.

Москва марказида ичида ФСБ ходимлари бўлган машина портлаб кетди

Маълумотларга кўра, аёл фавқулодда хизмат ходимлари етиб келгунга қадар олов эгаллаб олган машина ичида отасини чиқариб олишга муваффақ бўлган.

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Японияда бир ярим ҳафта ичида деярли 900 та зилзила содир бўлди

Ҳудуд қарийб икки ҳафтадан бери кучли силкинишлардан азият чекмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яна бонг урди

Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.

Аввал ўзи ҳибсга олинди, энди компанияси мусодара қилинмоқда...

Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.

Туркияда эркак кана туфайли ўрмонга ўт қўйди

Туркияда кана туфайли 12 гектар ўрмонга ўт қўйган эркак ҳибсга олинди.

Сурхондарёда йирик ҳажмли қувур ёрилиб кетди

Дарҳол 3 та насос агрегати фаолияти тўхтатилган ва таҳлил бригадаси тезкор тадбирлар кўрган.

“Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири ва унинг ўринбосари тўрт ойга ҳибсга олинди

Маълумотларга кўра, Картавих ва Белоусовдан ташқари яна беш киши жиноий жавобгарликка тортилган, лекин уларнинг исми ошкор этилмаган.

Ҳиндистонда фармацевтика заводи портлади

Фавқулодда вазият вақтида заводда жами 150 киши бўлган.

Трампнинг "Катта ва гўзал" қонуни қабул қилинди. Маск ютқазди. Энди нима бўлади?

Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Зеленский Россия билан можарода Озарбайжон президентини қўллаб-қувватлади

Сиёсатчи бу хабарни ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.

Мексикада крематорийдан 383 та жасад топилди

Бу ҳақда Чиуауа штати прокуратураси маълум қилди.

Кескинлик ортди: Маск Трампни қўллаб-қувватлаётганларга таҳдид қилди

У агар вазият у хоҳлаганидек бўлмаса, янги партия тузишини ҳам айтиб ўтди.

Исроил ОАВ: АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун Тел Авивга босим ўтказиши мумкин

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.

Тескари таъсир: АҚШ ва Исроилнинг ҳужуми Эронни ядро қуроли яратишга мажбур қилиши мумкин

Бу ҳақда "The Wall Street Journal" газетаси ёзмоқда.

Дональд Трамп 14 миллиондан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

Тадқиқотга кўра, муддатидан олдин ўлиш хавфи бўлганларнинг учдан бир қисми болалардир.

Индонезияда Қозоғистон фуқаролари ўлим жазосига ҳукм қилинди

Индонезияда наркотик контрабандасида гумонланган икки Қозоғистон фуқароси ҳибсда сақланмоқда.

Ҳиндистондаги кимёвий завод портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди

Бу ҳақда ANI НИ агентлиги полицияга таяниб хабар бермоқда.

Исроил уруш бошланганидан бери Ғазодаги 256 та эвакуация марказини нишонга олди

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг медиа-офиси расмий баёнот берди.

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг сўнгги баёнотида маълум қилди.

Германияда украиналик аёл ва унинг чақалоғини ўлдирган 16 ёшли йигит ҳибсга олинди

Германиянинг Эссен шаҳри прокуратураси хабарига кўра, 16 ёшли украиналик йигит ҳамюрти — 32 ёшли аёл ва унинг бир ярим ёшли қизини ўлдирганини тан олди ва ҳибсга олинди.

Исроилнинг Ғазодаги ҳаво ҳужумлари юзлаб оилаларни кўчиришга мажбур қилди

Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо секторида юзлаб фаластинлик оилаларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Ҳужумлар натижасида беш киши ҳалок бўлди, кўплаб аҳоли жароҳатланди.

"Қулай шартларда автомобиль": 9 фуқаро 843 нафар фуқарони умумий 50,1 млд. сўмга чув туширди

Улар ташкил қилган жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган.

Исроил армияси Ливан жанубини ўққа тутди

Исроил томони сулҳни 3000 га яқин бузган, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва 508 киши жароҳат олган.

Покистондаги муссон ёмғирлари 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.

АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда

Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.

Эрон нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Маълумотларга кўра, авария натижасида завод яқинида қуюқ тутун пайдо бўлган.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танга вилоятига кетаётган йўловчи автобус қарама-қарши йўналишда, яъни Самедан Мошига кетаётган микроавтобус билан тўқнашган.

Британияда оғирлиги 2,4 тонна кокаин партияси мусодара қилинди

Гиёҳванд моддаларнинг қиймати қарийб 100 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда

“Крокус”даги теракт ижрочилари уларнинг ташкилотчиси Украина бўлганини тан олди

Чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериши керак бўлган гуруҳ Брянск вилоятида уларни кутиб турган.

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.

Исроил ҳужумлари натижасида Эронда тўққиз нафар журналист ҳалок бўлди

Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.

Исроил Эронга қарши урушга неча йил тайёрлангани маълум бўлди

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

"Бу пасткаш ким?" — Трамп CNN нашрининг Эронга алоқадор мақоласидан ғазабланди

CNN нашрининг ёзишича,Трамп маъмурияти Теҳрон билан Эроннинг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш масаласини муҳокама қилган.

Теҳронда Исроил томонидан ўлдирилган генераллар ва ядро олимлари оммавий дафн этилди

Минглаб эронликлар мамлакат пойтахти марказига чиқиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва олимлар билан видолашди.

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кореяда руҳий носоғлом эркак ҳаракатланаётган метрони ёқиб юборди

Натижада 22 нафар йўловчи ёнғиндан заҳарланиб, шифохонага ётқизилишига тўғри келган.

Эрон Дональд Трампни жиддий огоҳлантирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ президенти ҳақида гапирди.