Тошкентлик қизнинг баданига чизилган "татуировка" сабаб тўй бузилди

Тошкентлик қизнинг баданига чизилган "татуировка" сабаб тўй бузилди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қиз ҳаётида содир бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди. Қизнинг айтишича, баданга чизилган "татуировка" сабаб унинг тўйи бузилган.

"Белимга ёшлигимда аҳмоқлик қилиб тату чиздирдим. Мен севган йигитим билан 3 йил учрашдик. У баданимга "татуировка" чиздирганимни билар эди. Биз салонда келин кўйлак буюртма қилгани бориб уни кийиб кўраётганимда йигитнинг холаси келиб қолди ва баданимдаги татуни кўрди. У менинг ота онам билан катта жанжал кўтарди. Тўй бузилди. Севган йигитим оиласига қарши чиқа олмади. Ўзбек оиласи учун "татуировка" - шармандалик. Ҳозир мен уни йўқотиш ҳақида ўйлаяпман, лекин баданимда чандиқ қолади", - дейди қиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!