Тошкентдаги “скамейка”лардан қонли игналар топилгани ростми? (фото)

Тошкентдаги “скамейка”лардан қонли игналар топилгани ростми? (фото)

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ўриндиқларда ОИТС вируси билан зарарланган қонли шприц игналари қўйиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Бундай ёлғон хабарларни тарқатиш кимга керак бўляпти билмадиккуя, аммо бу ҳолат Тошкент шаҳрида юз бермаган. Биз аниқлаган маълумотларга кўра, Беларуснинг Солигорск шаҳрида одамлар ишлатилган шприц игналарини ўриндиқларга қўйиб кетяпти. Ундаги қотган қон ҳақиқатда ҳам ОИТС билан зарарлангани аниқ эмас.



Жорий йил 3 ноябрь куни Святослав шаҳрида яшовчи Станислав Кукреш кўчадаги ўриндиқда игна топиб олган. Одам ўриндиққа ўтирганда игна онсонгина кириб кетиши мумкин. Станислав жами 10 та игна топган.
Таъкидлаш керакки, бу ҳол биринчи марта юз бермаган. Шунга ўхшаш ҳолатлар ўтган асрнинг охири ва ХХI аср бошида ҳам кузатилган.

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!