Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Кўзи ожизлар» жомеъ масжидида 50 ёшлар атрофидаги эркак жума намози вақтида юраги тўхтаб қолиши оқибатида вафот этди. Gazeta.uz’нинг хабар беришича, эркак намоз ўқиётган вақтида йиқилиб тушган ва худди хуррак отаётган каби қийналиб нафас ола бошлаган. Атрофдагилар унга биринчи ёрдам кўрсатишга уринган. Одамлар масжид яқинидаги дўкондан қошиқ олиб келиб, унинг ортга кетиб қолган тилини қайтарган, ёнбош ётқизиб, юрагини уқалаган.
Фото: Gazeta.uz
Шунингдек, шифохонага қўнғироқ қилиниб, манзил ва бошқа керакли маълумотлар айтилган. Аммо кўрилган чораларга қарамай, шифокорлар етиб келгунга қадар унинг юраги тўхтаб қолган.
«Тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинганидан 20 дақиқалардан ошиқроқ вақт ўтиб, шифокорлар бригадаси етиб келди. Бироқ тез ёрдам машинаси автомобиллар йўлни тўсиб қўйгани сабабли мурда ётган жойгача етиб келолмади. Ички ишлар органлари ходимлари ‘204 Spark машинаси кимники, машинангизни олинг, йўлни тўсиб қўйибсиз’, деб бақиришиб юрганди», – дея ҳикоя қилади Gazeta.uz мухбири.
Фото: Gazeta.uz
Бундан ташқари, таъкидланишича, бундай ҳолатлар бошқа масжидларда ҳам тез-тез такрорланиб туради. Маърузаларда қайта-қайта уқтирилганига қарамай, масжидларга шахсий машиналарда бориш ва йўлларни тўсиб қўйиш ҳолатлари учраётгани айтилмоқда.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.