Тошкентда «Халқаро итлар куни» фестивали ўтказилади

Тошкентда «Халқаро итлар куни» фестивали ўтказилади

Ўзбекистондаги биринчи уйсиз итларни реабилитация қилиш маркази «Меҳр» Халқаро байрам муносабати билан итларни яхши қўлларга топшириш фестивалини ўтказмоқда. Унда ҳар ким меҳр-оқибат муҳитига шўнғиши, ҳамфикрлар билан мулоқот қилиши, мароқли вақт ўтказиши ва уйсиз ҳайвонларга ёрдам бериши мумкин.

Қайд этилишича, бугун мамлакатда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик авж олмоқда ва кўплаб фуқаролар итнинг фидоийлиги, садоқатини унутиб, итлардан қўрқиб улардан ўзини олиб қочмоқда. Кун давомида бўлиб ўтадиган фестиваль доирасида ташкилотчилар болаларга ва катталарга қизиқарли бўладиган дастур ишлаб чиққан:

  • Марказ итлари, уларни уйга олиб кетса ҳам бўлади;
  • «Меҳр — класс» меҳр-оқибат дарслар;
  • Турли мастер-класс ва интерактивлар;
  • Итлар билан ёга;
  • Рақс флеш-моби;
  • Хайрия ярмаркаси;
  • Фудкортлар;
  • Дижейлар, мусиқачилар ва кўплаб қизиқарли тадбирлар

Тадбир 2 июль куни Central Park (собиқ Телман)да бўлиб ўтади. Фестиваль соат 10:00 дан 20:00 гача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!