Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди 29-ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда кафе мудири ва унинг ходимини «жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик» учун маъмурий жавобгарликка тортди. «Газета.uz» суд қарори билан танишди.
Журналист Инобат Аҳатова 18 ноябрь куни дўстлари билан кечки пайт «Анҳор» боғи яқинидаги кафега кириб, турк чойи ичиб, ширинлик истеъмол қила олмаги ҳақида пост жойлади. Унинг ёзишича, муассаса ходими ички тартиб-қоидаларга таяниб, соат 22:30 дан кейин аёллар киритилмаслигини айтган.
Бу эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойилларининг бузилиши ва жинси бўйича камситилиш бўлгани учун у бу ҳақда президент порталига ёзган ва ички ишлар органларига мурожаат йўллаган.
29 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Sahil Street Food (Sahil Truck) кафеси раҳбари Т.З. ўз айбига иқрор бўлиб, кафеда махсус парда билан ўралган чодирлар борлигини, шу сабабдан баъзи эркаклар ва аёллар чодир ичида «турли беҳаё ҳаракатлар» содир этишини айтди. Унинг сўзларига кўра, шу сабабдан аёллар ташрифини соат 22:30 дан кейин чеклашга қарор қилинган.
Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди. У аллақачон видеомурожаат қилиб, узр сўраган. Унинг ходими ҳам худди шундай кўрсатма берди ва ўз айбини тан олди.
Судья А.Мирзахонов ҳуқуқбузарларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189−2-моддаси билан жавобгарликка тортди. Уларнинг ҳар бирига моддада назарда тутилган энг кўп жарима — БҲМнинг 20 баробари (6,6 миллион сўм) миқдорида жарима солинди.
Инобат Аҳатованинг айтишича, ушбу пост эълон қилинганидан кейин унинг постида «кўп негатив ва нафрат» билан жавоб берилган. Унинг сўзларига кўра, аксарият эркаклар тадбиркорнинг ҳаракатини оқлаган ва қўллаб-қувватлаган, баъзилари аёлларга кечқурун уйда қолишни тавсия қилган.
«Мен Конституцияда эркак ва аёл тенглиги мустаҳкамланган, жинсий камситиш тақиқланган ҳуқуқий демократик мамлакатда яшайман… Хуллас, иш тугади, суд айбдорларни жаримага тортди. Томонлар ҳукмга розилигини билдирди. Умид қиламан бу кейс бошқаларга ҳам сабоқ бўлади, дискриминациядан қайтаради», — деб ёзди у.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда жинс дискриминациясига оид янги модда билан боғлиқ биринчи суд ишидир.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.