Тошкентда қиз болага уйланишни ваъда бериб, севишган "эркак", аслида, қиз бола бўлиб чиқди

A A A
Тошкентда қиз болага уйланишни ваъда бериб, севишган "эркак", аслида, қиз бола бўлиб чиқди

Виртуал оламдаги танишув баъзан ҳақиқий ҳаётдаги бахт сари етаклаши ҳам мумкин. Аммо бу “ўргимчак тўри”да адашиб қолмасдан, айнан сизга керакли инсонни топиш осон иш бўлмаслиги аниқ. Ижтимоий тармоқлардаги фаол қизлар айрим хавфсизлик қоидаларини унутиб қўйишмаса, қуйидаги каби жиноятларнинг олди олинган бўлармиди?

Ҳолатни яширин равишда видеога олади

Маҳмуд (исмлар ўзгартирилган) “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали Дилсора билан танишиб, унга севги изҳор қилади, уйланишини айтади. Қабиҳ ниятини амалга ошириш мақсадида ўзини бетобликка солиб, ҳолидан хабар олиш учун қизни ўзи яшаётган уйига чақиради. Содда қиз йигитнинг гапига ишониб, уйига келганида у билан яқинликда бўлмоқчи бўлган ҳолатни яширин равишда телефонга видеога олади. Бу камлик қилгандек, Дилсора устига кийимини кияётган жараённи ҳам суратга олади. Кейинчалик у мазкур видео ва фотосуратларни Дилсоранинг ота-онасига кўрсатиш, тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан бир дона нархи 2.500.000 сўмлик аёллар тилла узуги ва бир жуфт нархи 1.000.000 сўмлик аёллар тилла зирагини қўлга киритади.

Мушугини ҳеч ким пишт демаганидан илҳомланди

Маҳмуд қиздан олган тилла буюмлар билан чегараланмай, жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттираверади. Юқоридаги сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, бир неча маротаба Дилсорадан бўлиб-бўлиб, турли миқдордаги АҚШ долларларини олади. Унинг мушугини ҳеч ким пишт демаганидан илоҳомланиб, бу ҳақда манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши Анварга мақтанади. Улар жиноий тил бириктирган ҳолда қиздан янаям кўпроқ пул ундириш мақсадида турли хил баҳоналарни ўйлаб топишади. Шарманда бўлишдан қўрққан Дилсора уларга ўн ой давомида бўлиб-бўлиб, жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб келиб беради. Улар олинган пулларни ўзаро бўлиб олган ҳолда ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишади.

Ўғрини қароқчи урди

Бу орада Дилсора “Telegram” орқали ўзини гўёки “Фаррух ва Беҳзод” деб таништирган, аслида қиз бола бўлган Нилуфар билан танишиб қолади. У Дилсора билан севги-муҳаббат ҳақида гаплашиб юради, унга уйланмоқчи эканлигини айтади. Онамни совчиликка юбораман, деб Дилсора яшайдиган маҳалласидан суриштиргани ва унинг илгари бошқа йигит билан севишиб юрганини эшитганини, бор гапни ўз оғзи билан рўй-рост айтиб беришини сўрайди ва бунга кўндиради. Дилсора унга аввал Маҳмуд билан севишганлигини, унинг уйига борганида яқинлик қилишган жараёнини суратга олганини, кейинчалик бу видео ва фотосуратларни ота-онасига кўрсатиш йўли билан қўрқитиб, пул олганини гапириб беради. Бундай муҳим маълумотга эга бўлган Нилуфар ҳам ўз тилидан тутилган Дилсорадан пул ундириш фикри туғилади. У қизни мазкур видеоларни ота-онасига кўрсатиш билан қўрқитади. Ўзини пулни олишга келган “Фаррух”нинг синглиси “Ирода” сифатида таништириб, ундан дастлаб 300 АҚШ долларини, сўнгра 400 АҚШ долларини олади. Бел оғритмай пул топишнинг бу усули ёқиб қолгач, Нилуфар Дилсорани қўрқитиб, яна 600 АҚШ долларини талаб қилади ва бу пулни қўлга киритади. Нилуфар шунча олинган долларлар билан таскин топмай, иштаҳаси карнай бўлиб, Дилсорага “Энди 5000 АҚШ доллари берасан, бўлмаса шарманда қиламан”, дейди. Таниши Носирга тегишли машинада пулни олиш учун Дилсоранинг уйига бориб, Носирни “Фаррух” деб таништиради. Дилсора бунча катта пулни бирдан беролмаслигини айтиб, уларга мазкур миқдордаги пулни бўлиб-бўлиб беради. Товламачиларнинг нафси ҳакалак отаётганини кўриб, жиноят ҳақида ички ишлар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Нилуфар ва Носир ҳеч нарсадан бехабар ҳолда навбатдаги 300 долларни қўлга киритаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Жиноятчиларга жазо тайинланди

Нилуфар ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 72-моддасига асосан унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

Маҳмуд ва Носир ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 5 йил, Анварга эса узил-кесил 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Муҳаммад ҚАЮМОВ,

жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси,

Лола ШОИМОВА

журналист.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

“Барса” Левандовски ўрнига уч нафар суперфорвард топди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски чемпионлик мавсуми якунланганидан кейин клубни тарк этади.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

2−5 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келади

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Владимир Зеленский республикачиларнинг сайловдаги мағлубияти ҳақида гапиргани айтилмоқда

Россия куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб "РИА Новости" агентлиги тарқатган хабарга кўра, Владимир Зеленский ўз партиядошларига АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган сайловларда республикачилар мағлубиятга учрашини ваъда қилган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ростдан ҳам "подарка"миди?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.