Тошкентда мактаб қизлари ўзидан катта қизни ертўлада калтаклашди — видео

Тошкентда мактаб қизлари ўзидан катта қизни ертўлада калтаклашди — видео

Ижтимоий тармоқларда бир нечта қизлар бошқа қизни дўппослашаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеода акс этган воқеа 25 апрель куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани "Самарқанд дарвоза" МФЙ Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.

Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagram'даги саҳифасига жойлаб тарқатган.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!