Тошкентда электробус яна ЙТҲ содир этди

Тошкентда электробус яна ЙТҲ содир этди

Кеча, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида электробус ва Nexia машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Айтилишича, кеча соат 09:23 да Миробод тумани Сайҳун кўчасида светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган автобус олдидан Nexia машинаси чиқиб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган, электробус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

“Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!