Тошкентда автомашина давлат рақамлари оммавий равишда ўғирланмоқда

Тошкентда автомашина давлат рақамлари оммавий равишда ўғирланмоқда

Тошкент шаҳрида автомашиналарнинг давлат рақами ўғирланиши ҳолати кўпаймоқда. Бир кечанинг ўзида 5 та давлат рақами ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 18 июль оқшомида, Навбатчилик қисмига беш нафар ҳайдовчилар ўз автомашиналарининг давлат рақами ўғирлаб кетилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Автомашиналарнинг давлат рақами Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли ҳамда Чуст кўчаларидан ўғирлаб кетилган. Айнан автомашина эгаларига ўғрилар томонидан мактуб қолдирилиб, рақамни интернетдаги мессенжерлар орқали боғланиб қайтариб олишлари мумкинлигини ёзиб кетилган.

Тезкор тадбир натижасида ҳозирча икки автомашинанинг давлат рақами топилган бўлиб, қолганларини аниқлаш бўйича ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Самарқанд шаҳрида ҳам худди шундай ҳолатлар рўй берган бўлиб, фирибгарлар давлат рақамларини қайтариб бериш учун 5 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилишган эди.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!