Тошкентда 25 ёшли қиз ёнидан наркотик модда топилди
Пойтахтда ўтказилаётган кучайтирилган назорат рейд тадбирларида тақиқланган моддалар билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Хусусан, 9 август куни Яшнобод туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари MONZA русумли автомашина тўхтатиб текширганда ҳайдовчи ҳамда йўловчиларларнинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари уларда шубҳа уйғотган.
Холислар иштирокида текширилганда автомашина йўловчиси — 1999 йилда туғилган қиз ёнидан 2 дона шприцда номаълум наркотик моддага ўхшаш суюқлик ва 4 дона психотроп дори воситаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).