Тошкент шаҳар «ГАИ»га янги бошлиқ тайинлангани ҳақидаги хабар тасдиқланмади. Бу лавозим 2 ойдан буён бўш

Тошкент шаҳар «ГАИ»га янги бошлиқ тайинлангани ҳақидаги хабар тасдиқланмади. Бу лавозим 2 ойдан буён бўш

Бекмурод Абдуллаев Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Бугунги кунда полковник Бекмурод Абдуллаев Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.

ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига эса бошқарма бошлиғи тайинланмаган.

Шу йилнинг майида Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги собиқ бошлиғи Барат Маменов вазифасидан озод этилганидан буён бу лавозим бўш қолмоқда. Ўшанда унинг биринчи муовини Маъруф Ҳамроев ҳам ишдан олинганди. Июль ойи бошида бу лавозимни подполковник Бахтиёр Нигманов эгаллади.

Манба: kun.uz
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!