Тошкент – Мюнхен рейслари вақти ўзгарди
![Тошкент – Мюнхен рейслари вақти ўзгарди Тошкент – Мюнхен рейслари вақти ўзгарди](/photos/news/eDZxzPeFk4CtCBj.jpeg)
Мюнхен шаҳридаги кўп миқдорда қор ёғгани сабабли 3 декабрь куни Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналиши бўйича рейсларга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, HY235/236 рейслари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- HY235, Тошкент - Мюнхен:
- Жўнаб кетиш 09:25 (Тошкент вақти билан)
- Мюнхенга етиб келиш 12:20 (Мюнхен вақти)
- HY236, Мюнхен - Тошкент:
- Жўнаб кетиш 13:45 (Мюнхен вақти билан)
- Тошкентга етиб келиш 00:05 (Тошкент вақти)
"Ноқулайлик учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз", дейилади расмий хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).